«ЎЗСТАНДАРТ» агентлиги

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология
ва сертификатлаштириш агентлиги

ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati


Меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари




Муҳокамага Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори киритилмоқда. Қарор лойиҳаси “Мувофиқликни бахолаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалиётга жорий этиш мақсадида тайёрланган ва қуйидагиларга ўзгартириш киритиш кўзда тутилган: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги “"Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 292-сон қарори билан тасдиқланган “Мувофиқликни баҳолаш органларини ва метрологик хизматларни аккредитация қилиш ҳамда уларнинг фаолиятини инспекция назоратидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом”га; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги “Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 318-сон қарори билан тасдиқланган “Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги Низом”га. Қарор лойиҳаси бўйича таклифларингизни 2016 йилнинг 26 сентябрга қадар “Ўзстандарт” агентлигининг Мувофиқликни тасдиқлаш соҳасидаги техникавий сиёсат бошқармасига tohirov@standart.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин. Масъул – Тохиров Одилжон Зохиджонович, тел: 202-00-11 (10-08)
Сана: 09.09.2016
Рақами:


Сана: 20.01.2016
Рақами:
Юклаб олиш(.doc)(285.68 KB)