Ўзбекистон техник жиҳатдан
тартибга солиш агентлиги


ФУҚАРОЛАРНИНГ  МУРОЖАAТЛАРИ

Fuqarolarning murojaati


Пресс-релиз



Пресс-релиз: “Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази” давлат муассасаси томонидан жорий йилнинг дастлабки чорагида амалга оширилган ишлар юзасидан ПРЕСС-РЕЛИЗ

“Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази”
давлат муассасаси томонидан Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастурига мувофиқ қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Республикамиз саноат корхоналарининг фаолиятини ўрганиш ҳамда уларга техник жиҳатдан тартибга солиш соҳалари юзасидан зарур амалий ёрдамлар бериш, инвестиция дастури асосида 2022 йилда ишга туширилиши режалаштирилган лойиҳалар ҳамда экспортёр корхоналарга соҳага доир масалалар бўйича хизмат кўрсатишни такомиллаштириш ҳамда синов лабораториялари натижаларини халқаро даражада тан олинишига эришиш шулар жумласидандир.

  • 18.04.2022
  •  Ko'rishlar: 
  •  12188
Пресс-релиз: 2022 йил 30 март куни Миллий матбуот марказида “Ўзбекистон аккредитация маркази” ДУКнинг “Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва унинг тизимидаги Аккредитация маркази фаолиятида Коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорати хизмати томонидан 2021 йилда амалга оширилган ишлар” мавзуида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда Марказ директори ўринбосари Шокир Алимов, стратегик ривожлантириш ва менежмент тизимини қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси Ботир Ғафуров ва бошқа масъул ходимлар иштирок этишди.

  • 31.03.2022
  •  Ko'rishlar: 
  •  11137
Пресс-релиз: «Метрология соҳасида инновацион 2021.01.04. лойиҳалар ва халқаро ҳамкорлик»

Ўзбекистон миллий метрология институти (ЎзММИ)да миллий эталонлар базасини такомиллаштириш ва ривожлантириш, уларни халқаро даражада солиштириш ва метрология соҳасида илмий тадқиқотлар амалга оширилмоқда.

  • 01.04.2021
  •  Ko'rishlar: 
  •  11811
Пресс-релиз: Пресс Релиз

2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида Ўзбекистон яқинда Евросиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олди. Ушбу ташкилотга аъзо бўлган давлатлар бозорларида тўлақонли иштирок этиш учун миллий техник тартибга солиш меъёрларини уларнинг талабларига мослаштириш бўйича ишларни жадаллаштириш зарурлиги белгилаб қўйилди. Шу билан бирга ушбу ўринда «Ўзстандарт» агентлиги олдида ҳам соҳага доир бир қатор вазифалар юклатилди. Агентликнинг тизим корхонаси бўлган Ўзбекистон миллий метрология институтида ҳам ана шу талабдан келиб чиқиб ишлар амалга оширилиши бошлаб юборилди. 

  • 19.02.2021
  •  Ko'rishlar: 
  •  10373
Пресс-релиз: ПРЕСС РЕЛИЗ

Германия Федератив Республикаси Ҳукумати томонидан ажратилган 1,4 млн. Евро маблағ лойиҳа бўйича иштирок этувчи давлатлар (Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон)нинг сифат инфратузилмасини мустаҳкамлашда олиб бориладиган ишлар учун мўлжалланган “Марказий Осиё мамлакатлари сифат инфратузилмасини мустаҳкамлаш” лойиҳаси 2019-2022 йилларда амалга оширилиши белгиланган.

  • 25.11.2020
  •  Ko'rishlar: 
  •  11439
Пресс-релиз: Халқаро аккредитация форумига тўлақонли аъзо бўлишнинг аҳамияти

Аккредитация маркази мувофиқликни баҳолаш органлари ва метрология хизматларининг компетентлигини баҳолаш ишлари олиб бормоқда. Манфаатдор томонлар учун Марказ фаолияти, аккредитация жараёни ва мувофиқликни баҳолаш органлари тўғрисидаги зарур ахборотни www.akkred.uz расмий веб сайти орқали эркин олиш имконияти яратилди.

  • 23.11.2020
  •  Ko'rishlar: 
  •  11924
Пресс-релиз: Инсоният тараққиёти давомида ўлчамлар одамларнинг ўзаро алоқаларида, табиат ва атрофдаги нарсаларга бўлган муносабатларида акс этган ҳамда уларга ҳамроҳ бўлган.

Бугунги кунда турмушда фойдаланиладиган ҳар қандай нарсанинг аниқ ўлчами, уларни ўлчайдиган асбоб–ускуналар мавжуд. Ўлчашларни тўғри амалга ошириш эса аниқ ҳисоб-китобларнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Ўлчашлар ҳақиқий қийматини аниқлаш учун ўлчаш воситасининг ўзи аниқ ва тўғри қийматларни кўрсатиши лозим.

  • 17.11.2020
  •  Ko'rishlar: 
  •  12459
Пресс-релиз: “Метрология тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қонун ҳужжатларини метрология соҳасидаги халқаро ҳужжатлар талабларига мувофиқлаштириш ва Қонун нормаларини халқаро талаблар билан, хусусан Халқаро Қонунлаштирувчи Метрология Ташкилотининг D1 “Метрология бўйича қонун элементлари” халқаро ҳужжати (III боб) ва ўлчашлар бирлилигини таъминлаш соҳасидаги асос бўлувчи давлатлараро ҳужжатларнинг қоидаларига уйғунлаштириш мақсадида ишлаб чиқилди.

“Метрология тўғрисида”ги амалдаги Қонуннинг кейинги моддалари бир хилда талқин қилинишини таъминлаш учун асосий тушунчалар “давлат метрология хизмати”, “метрологик кузатувчанлик”, “ўлчашлар аниқлигининг кўрсаткичи” каби терминлар билан тўлдирилмоқда. Бундай терминлар киритилиши билан “ўлчаш воситаларини қиёслаш” ва “метрология хизмати” терминларининг таърифи ўзгартирилмоқда.

  • 17.11.2020
  •  Ko'rishlar: 
  •  18478