Муҳтарам Президентимиз томонидан 2017 йилга “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дея ном берилгани очиқ ва самимий  мулоқотларга йўл очди. Эндиликда халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқнинг ичига кириб, уларни қийнаётган ва узоқ йиллардан буён ҳал бўлмай келаётган муаммаларига амалий кўмак беришга киришмоқдалар.  Бу албатта одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб, эртанги кунга бўлган умид ва ишонч туйғусини ошишига ёрдам беради.

“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори томонидан ҳар бир мурожаатни чуқур таҳлил қилишга ва унга амалий ечим топишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  Агар жорий йилнинг 1-ярим йиллиги натижалари таҳлил қилинганда жисмоний ва юридик шахслар томонидан 400 га яқин мурожаатлар келиб тушган.  Уларнинг асосий қисми стандартлаштириш, метрология ва аккредитация соҳаларига тўғри келади.

Ҳозирги кун ҳолатида мурожаатларнинг деярли барчасига ўз вақтида жавоб берилмоқда.