Жорий йилнинг 3 июль куни “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21июндаги “Ташқи иқтисодий алоқаларни такомиллаштириш ва маҳаллий экспортер корхоналарни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3077 сонли қарорининг мазмун моҳияти ва ижроси юзасидан, шунингндек “Қабул қилинган техник регламентлар ва халқаро стандартларга мувофиқ янги синов усулларини жорий этиш, сертификатлаштириш борасидаги вазифани 3 кунда амалга оширишни ташкил этиш бўйича амалий тавсиялар ва ижро механизми ҳақида” семинар йиғилиш ўтказилди.

Семинар “Ўзстандарт” агентлиги бош биносининг катта мажлислар залида бўлиб ўтди ва унда янгитдан шакллантирилган “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг таркибига кирувчи сертификатлаштириш идоралари, синов лабораториялари ва бошқа бўлимларининг мутахассис ҳодимлари иштирок этишди.

Семинарда “Ўзбекистон Республикасида стандартлаштириш ва сертификатлаштиришнинг долзарб масалалари” ва “Қабул қилинган техник регламентлар ва халқаро стандартларга мувофиқ янги синов усулларини жорий этиш, сертификатлаштириш борасидаги вазифани 3 кунда амалга оширишни ташкил этиш бўйича амалий тавсиялар ва ижро механизми ҳақида” кенг тушунчалар берилди.

Семинарни “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг директор ўринбосарлари А.Мустафаев, Д.Атабеков ва Ш.Васиев ўтказишди. Эътиборлиси шундаки, ушбу семинарнинг барча иштирокчилари ўзлари учун муҳим ва керакли бўлган маълумот ва янгиликларга эга бўлишди. Бу каби янги ўзгаришлар натижасида маҳаллий ва кириб келаётган маҳсулотларнинг сифатини ошириш, ўзимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг хорижий бозорлардаги рақобатбардошлигини таъминлаш, сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш, синов ва ўлчов лабораторияларининг моддий техник базасини ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарилаётган махсулотларни экспорт қилишда қулайликларга эришиш каби ютуқларга эришилиши бегумон.