Жорий йилнинг 11 июл куни соат 11-00 да  Миллий матбуот марказида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорига мувофиқ амалга оширилаётган ишлар, жумладан “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури доирасида экспортга кўмаклашишга қаратилган фаолияти мавзусида журналистлар учун матбуот анжумани ташкил этилмоқда.

Сизларни мазкур анжуманда фаол иштирок этишга таклиф қиламиз.