“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори томонидан тасдиқланган режага асосан навбатдаги Сайёр қабул жорий йилнинг 8 июл куни Жиззах вилоятининг Жиззах шаҳрида ташкил этилди.

Унда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг матбуот котиби А. Расулов, Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи М.Бекмирзаев ва Жиззах ССМ директори Т. Абдуназаровлар иштирок этди.

Йиғилишга вилоятда фаолият кўрсатаётган жисмоний ва юридик шахслар таклиф этилди. Шунингдек сайёр қабул тадбирида Жиззах Политехника институтининг бир гуруҳ ўқувчилари ва ўқитувчилари ҳам иштирок этдилар.

Сайёр қабул аввалида агентликнинг матбуот хизмати раҳбари А. Расулов сўзга чиқиб, Муҳтарам Президентимиз томонидан сўнгги йилларда “Ўзстандарт” агентлиги фаолиятига берилаётган эътибор ва сертификатлаштириш тизимида қабул қилинаётган муҳим ҳужжатларининг аҳамиятига тўхталди.

Йиғилиш давомида Жиззах синов ва сертификатлаштириш маркази директори Т. Абдуназаров вилоят миқёсида тадбиркорлар учун яратиб берилаётган бир қатор қулайлик ва имкониятлар ҳақида гапириб, бу ўринда ҳудудий бошқарма ва марказларнинг эшиклари улар учун доимо очиқлиги тўғрисида маълумот берди.

Йиғилиш сўнгида бундай учрашувлар вилоятнинг бошқа туманларида ҳам тизимли ўтказишга келишиб олинди.