Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947 сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 7 июлдаги “Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган махсулотларнинг  турлари  рўйхатига ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги 475-сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан декларация қилиш орқали маҳсулотларнинг сифатини баҳолаш имконияти кенгайтирилди. 

Хусусан, 12 та маҳсулот турлари рўйхатга қўшимча киритилиб, декларация йўли билан сертификатлаштириладиган маҳсулотлар рўйхати
45 та позицияга ёки 60%га етказилди.

Декларация йўли билан мувофиқликни баҳолаш “Ўзстандарт” агентлигининг 2005 йил 1 февралдаги “Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларациялаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида” 83-сонли буйруғи (Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 6 апрель куни 1465 тартиб рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилган) билан тартибга солинади.