Ҳозирги кунда “Ўзстандарт” агентлиги томонидан Республикамиз корхоналарнинг экспорт имкониятларини кенгайтириш мақсадида ИСО 9001 халқаро сифат менежментини жорий этиш бўйича ҳамкорлик ишлари олиб борилмоқда.  

Агар рақамларга марожаат қиладиган бўлсак,  ўтган 2016 йилда  1954 та корхоналарда сифат менежменти тизимлари жорий этилган бўлса,  жорий йилда 4,5 мингта корхоналарда, шундан 1700 таси экспортер корхона бўйича аниқ иш режаларни вилоят ҳокимликлари, тармоқлар ва корхоналар билан тасдиқлаб олинди. 2017 йилнинг бошидан 150 та корхонада ИСО 9001 стандарти бўйича сифат менежменти жорий этилди.  Бу кўрсатгич биринчи ярим йилликда 800 тага етказилади. 

Маълумот учун; 2017 йил режаси: Қорақалпоғистон Республикаси (185) Тошкент ш. (872), Тошкент в. (537), Фарғона (415), Самарқанд (383), Андижон (354), Наманган (344), Хоразм (307), Бухоро (228), Қашқадарё (215), Навоий (205), Сурхондарё (172), Жиззах (163), Сирдарё (83).