Ўзбекистон стандартлаштириш метрология ва сертификатлаштириш агентлиги бош директорининг “Сифат бўйича эксперт-аудиторларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 2017 йил 20 июндаги 411-сонли Буйруғи, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 21 июлдаги 2899-сон билан рўйхатдан ўтказилди.

Низомга асосан, сифат бўйича эксперт-аудиторлар хар уч йилда бир маротаба суҳбат шаклида аттестациядан ўтказилади.  Аттестациядан ижобий натижалар билан ўтган номзодларга аттестациядан ўтганлик ҳақида гувоҳнома расмийлаштирилади.

Ушбу буйруғ эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.