Ёшимиз ёхуд қайси соҳада меҳнат қилишимиздан қатъий назар, кўчада  барчамиз истеъмолчига  айланамиз. Шундай экан кундалик ҳаётимизда бозорлар ёки йирик савдо дўконларидан маҳсулот харид қилаётганимизда албатта тарозилар билан боғлиқ  ҳолатларга  дуч  келамиз.

Шундай  бир жараёнда  тарозиларнинг тўғри ишлаётгани, ёки бўлмаса ўз вақтида давлат қиёсловидан ўтказилганми деган саволларимизга ҳар доим ҳам жавобни олишга  ийманамиз ёки бу ёғи “ўзбекчиликда” деб  йўлимизда  давом  этамиз.

Агар сизда бундай саволларга жавоб олиш учун вақт ёки имкон топилмаса, “Ўзстандарт” бу  борада  сизга  яқин  кўмакчи эканлигини ёддан чиқарманг.

Кейинги қисқа вақт ичида биргина пойтахтимиз бозорларида ўрганилган таҳлиллар шуни кўрсатадики,  кўпгина бозорларда аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, бозор расталарида истеъмолда бўлган электрон тарозилар истеъмолчилар  талабини  мутлоқо  қондирмаслиги  маълум  бўлди.

Келинг эътиборингизни аниқ рақамларга қаратсак.

“Авиасозлар” деҳқон бозорида режа жадвали асосида 100 дона электрон тарозилари харид қилиниши лозим эди. Амалда эса 70 дона сотиб олинди холос.

 Ёки бўлмаса, “Олой” деҳқон бозорида режага асосан 100 дона тарози сотиб олиниши белгиланган, афсуски  ҳозирги кунда бозорда атига 10 дона тарози харид қилинди.

“Сирғали” деҳқон бозорида ҳам белгиланган режага асосан 130 дона электрон тарозилар олиниши керак эди. Минг афсуслар бўлсинким, бугунги кунда бозор маъмурияти томонидан бор йўғи 20 дона тарози сотиб олинганини қандай изоҳлаш мумкин. Борлари ҳам хусусий тадбиркорлага тегишли. (Эслатиб ўтамиз бозор ҳудудида хусусий тарозилар билан савдо қилиш таъқиқланади.)

Энди хулоса қилиш навбати сизнинг ҳукмингизга ҳавола.

 Ҳурматли истеъмолчилар, “Ўзстандарт” агентлиги сизларни бозорларда бирор-бир харидни амалга оширадиган бўлсангиз, албатта тарозиларни тегишли сертификати борлигига эътибор қаратишингизни  сўрайди.