Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-2935-сонли қарорига асосан 2017-2020 йилларда ҳудудлар кесимида 9158 та (2017 йилда 2096 та, 2018 йилда  2216 та, 2019 йилда 2387 та  ва 2020 йил 2459 та), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари таркибига кирувчи 446 та (2017 йилда 96 та, 2018 йилда  105 та, 2019 йилда 121 та  ва 2020 йил 124 та) корхоналарда менежмент тизимларини жорий этиш белгиланган.

Шунингдек 2017-2020 йилларда полиз-сабзавот маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи  80 та экспортёр корхоналарда ИСО 22000 стандартини жорий этиш (2017 йилда 25 та, 2018 йилда  16 та, 2019 йилда 18 та  ва 2020 йил 21 та), энергия сарфи юқори бўлган 67 та корхоналарда ИСО 50001 стандартини жорий этиш (2017 йилда 23 та, 2018 йилда 22 та, 2019 йилда 12 та  ва 2020 йил 10 та) режалаштирилган.

Олдинга қўйилган бундай вазифаларни амалга ошириш натижасида маҳаллий ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини ошириш, уларнинг хорижий бозорлардаги рақобатбардошлигини таъминлаш маҳаллий ишлаб чиқарилаётган махсулотларни экспорт қилишда қулайликларга эришиш каби ютуқларга эришилиши бегумон.