“GM Uzbekistan” акциядорлик жамияти Хоразм вилояти филиали мамлакатимиз автомобилсозлик саноати таркибида иқтисодиётимиз ривожига салмоқли ҳисса қўшаётган корхоналардан. 

Филиал йилига 40 минг автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга. Жорий йил биринчи ярмида заводда “Damas”, “Labo”, “Orlando” русумли 13 минг 453 автомобиль ишлаб чиқарилди. Ўтган йили бу кўрсатгич 4 минг 729 донани ташкил этган эди. 

Айни пайтда филиалда 1500 киши иш билан таъминланган. Ходимларнинг малакасини ошириш доимий эътиборда. Мутахассислар Андижон, Тошкент ва хориждаги автомобиль заводларида бўлиб, автомобилсозлик сирларини янада пухта ўзлаштирмоқда. 

 

 

ЎзА