Мамлакатимиз Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги “Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2935-сонли қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан агентлик тизимида амалий ҳаракатлар бошланди.

Биринчи навбатда асосий эътибор “Ўзстандарт” агентлиги тизимидаги синов ва ўлчов лабораторияларини модернизация қилиш ва қайта жиҳозлашга қаратилмоқда. Бу ишлар учун жами 4849,2 млн. сўм сарфланиб, 172 та замонавий ва юқори аниқликдаги ускуналар харид қилинди. Натижада 276 та янги синов усуллари, шундан 64 таси халқаро (ИСО) жорий этилди.

Агентликнинг озиқ-овқат, енгил саноат, электротехника ва қурилиш йўналишлари бўйича 4 та синов лабораториялари халқаро даражада аккредитациядан ўтказилди.

 Қўшимча равишда «SGS» хорижий компанияси билан озиқ-овқат маҳсулотларининг синовларини ўтказиш юзасидан шартнома имзолади.

Амалга оширилган ишлар 7 турдаги маҳсулотларга халқаро даражада синов баённомаларини расмийлаштириш билан дунёнинг 140 давлатида тан олинишини таъмиинлайди.

   “Ўзстандарт” агентлиги тизимида 2017 йил давомида яна 4 та синов лабораторияларни халқаро даражада аккредитациядан ўтказиш режалаштирилган.

Жумладан: “Сурхондарё ССМ” ДК қошидаги озиқ-овқат маҳсулотларини, “Бухоро ССМ” ДК қошидаги кимё маҳсулотларини, “Наманган ССМ” ДК қошидаги енгил-саноат маҳсулотларини ва “Самарқанд ССМ” ДК қошидаги машинасозлик маҳсулотларини синаш лабораторияларидир. “Ўзстандарт” агентлиги томонидан Республикамизнинг ишлаб чиқариш корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ менежмент тизимларини жорий этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Биргина ўтган 2016 йилнинг ўзида  мамлакатимизнинг 1079 та корхоналарида менежмент тизими жорий этилди.

       “Ўзстандарт” агентлиги томонидан экспортер корхоналар учун бепул хизматлар кўрсатиш мақсадида “Маҳсулотларни экспортга кўмаклашиш Бюроси” томонидан биргина ўтган давр мобайнида 1500 дан ортиқ экспортер корхоналарга консультатив хизматлар кўрсатилди.

         Натижада 116 та корхоналар томонидан илк бор 65 турдаги (қуруқ мева, ип-калава, трикотаж, пояфзал, қурилиш моллари ва х.к.) маҳсулотларнинг экспорти (МДХ давлатлари, Осиё ва Европа Иттифоқи давлатларига) амалга оширилди.