Ҳозирги кунда сифат сўзига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айтайлик, сифатли маҳсулот, сифатли хизмат, сифатли транспорт хизмати ва ҳаказо.

Шунинг учун Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги энг аввало сифатни назорат қилиш ва сертификатлаштириш йўналишлари бўйича тизимдаги ишлар кўламини янада кенгайтиришга  муҳим вазифа сифатида  эътибор қаратмоқда.

Бунинг учун лаборатория жиҳозларини янгилишга жорий йилда 10 млрд. сўм,ажратилди. Рақамлар таҳлил қилинганда бу ўтган йилдагидан 2 марта кўп демакдир.

“Ўзстандарт” агентлиги режасига кўра, яқин 3 йилда 10 млн. долларлик жиҳоз харид қилиниб, маънан эскирган жиҳозлар замонавийларига алмаштирилади.

Маълумот учун: маънан эскирган 910 та асбоб-ускуналарнинг ўрнини босувчи умумий қиймати 13,5 млрд. сўмлик 400 та синов ва ўлчов қурилмаларининг аниқ рўйҳати шакллантирилди.

Дастурга асосан, жорий йилнинг биринчи чорагида 2,9 млрд. сўмлик 95 та синов ускуналарини харид қилиниши кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунга келиб 1,4 млрд сўмлик 46 та ускуна харид қилинди. Натижада чорак режаси 47,2 % га, йиллик режа 10%га бажарилди.

Белгиланган истиқбол режасига асосан, жорий йилнинг1-сентябргача  Қорақалпоғистон Республикасида замонавий лаборатория биноси қурилиб жиҳозланишига 2,5 млрд сўм ажратилди.

 Андижон вилоятида эса яқин кунларда 2,1 млрд сўмлик машинасозлик ва электротехника лабораторияси ишга туширилиши режалаштирилган.

Тошкент шаҳрида эса, энергия хавфсизлиги бўйича янги лаборатория йил охиригача ишга тушириш белгиланган.

Жорий йилда Наманган вилоятида-текстиль, Бухорода–кимё маҳсулотлари, Сурхондарёда-озиқ-овқат, Самарқандда-машинасозлик  маҳсулотларини синовдан ўтказиш лабораторияларини халқаро аккредитациядан ўтказилиб, 95 та халқаро синов усуллари жорий этилади.

 Аммо,бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида, ишлаб чиқариш ва кичик бизнеснинг сифат назоратини ўтказишга бўлган талабларни инобатга олган ҳолда Республикамизнинг йирик тармоқлар ҳисобланган замонавий корхоналарнинг лабораторияларидан фойдаланилмоқда. (Ўзавтосаноатнинг 13 та корхонаси, Ўзэлтехсаноатнинг 9 таси, Ўзбекнефтегазнинг 3та, Ўзкимёсаноатнинг 5 та корхонаси лабораторияси миллий аккредитациядан ўтди, ҳамкорлик қилинмоқда. Ўзавтосаноат билан бирга 2 та корхона “Uz-Koram Ko”, «Аvtosanoat-Сepla», Ўзбекнефтегаз билан Қўнғиротдаги  “Uz-Kor GasChemical” ҚК лабораторияларини халқаро аккредитациядан ўтказиш чоралари кўрилмоқда.).