Ичимлик соклари ёрлиқларидаги 100% табий деган езувнинг асослилиги ва ким томонидан ушбу ёрлиқлар назорат қилиниши?

Табиий шарбатлар   меъёрий ҳужжат (стандарт), рецептура асосида ишлаб чиқарилади.

100 % табиий деган ёзув шарбат таркибида  унсурлар мавжуд эмаслигини билдиради.

Маълумки, мева ва сабзавотлар йилнинг турли мавсумларида (сезон)да терилади ва улардан концентрат ишлаб чикарилиб, пюре сифатида асептик пакетларга кадокланади.

Йил давомида ушбу концентрат сув, шакар, лимон кислотаси ва шунга ухшаш озуқавий қўшимчалар билан меъёрлаштирилиб, нордонлиги, шираси, қуйкаси (мякоть) стандарт талабига мос равишга келтирилади.

Бундай шарбатлар ёрлиқларида табиий деб кўрсатилиши мумкин.

Маҳсулот ёрлиқларининг назоратини қонун ҳужжатларида белниланган давлат идоралари томонидан назорат қилинади.

 

Колбасанинг таркиби қаерда езилган ва ким тамонидан тайёр маҳсулотнинг таркиби аниқланади (колбаса махсулотида гуштнинг % даражаси)?

“Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида” ги қонуннинг 12-модасига мувофиқ, ҳар бир озик-овкат махсулотининг ёрлигида, яъни маркировкасида унинг таркиби ёзилган булиши шарт.

Таркиби эса Согликни саклаш вазирлиги томонидан тасдикланган рецептурага асосан кўрсатилади.

Хусусан, колбаса махсулоти белгиланган стандартга асосан тайёрланиб, унинг таркибидаги гўштнинг миқдори  тасдиқланган рецептурага мувофиқ бўлади.

Бугунги кунда колбаса маҳсулотини ишлаб чиқариш учун озик-овкат технологиялари ривожланган булиб, таъм кучайтирувчи, ранг берувчи моддалар, консервантлар кушишга йул куйилади. Бирок бу кушимчалар рецептурада курсатилган ва Согликни саклаш вазирлиги томонидан рухсат билан ишлатилиши мумкин.

 

Фрейзер ускуналарида тайёрланаётган морожний маҳсулотини ким томонидан назорат қилинади. (сотилишини, маҳсулот сифатини,)?

Музкаймок махсулоти, унинг тайёрланиши, кадокланиши ва кандай холатда сотилиши (кадокланган ва улчаб тортиладиган)дан катъий назар, мажбурий сертификатланадиган махсулотлар руйхатига киритилган.

Шундай экан, фрезер йули билан чикариладиган музкаймокни хам серияли ишлаб чикаришга мувофиклик сертификати расмийлаштирилмагунча сотиш такикланади. Бундай махсулот сертификатлангандан кейин унинг сифати мунтазам назорат қилиб борилади, яъни кабул килиш синовлари, даврий синовлар, инспекция назорати ва х.к.

Умумий овкатланиш шахобчаларида сотилаётган махсулотларнинг тегишли рухсат хужжатларига, сертификатларга эга эканлигини шу худуддаги хокимиятлар кошидаги савдо назорати вакиллари ва солик идоралари назорат килишлари лозим.