Бугун “Ўзстандарт” агентлиги томонидан Оммавий ахборот воситалари ходимлари учун  Республикамизда озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлари хусусида навбатдаги мутбуот нажумани ташкил этилди.

Матбуот анжумани аввалида агентликнинг Матбуот хизмати раҳбари А. Расулов, журналистлар учун ташкил этилган учрашувнинг мазмуни ва белгиланган мавзуга оид ўз мулоҳазаларини билдирди.

Шундан сўнг “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори ўринбосари Ж. Мирсаидов матбуот анжуманида ҳозир бўлган журналистлар учун тайёрланган  кўргазмали маълумотлар орқали  таҳлилий маълумотларни берди.

Матбуот анжуманида таъкидланганидек “Ўзстандарт” агентлиги томонидан озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминланишида Ўзбекистон Республикасининг “Стандартлаштириш”, “Маҳсулот ва хизматларни сертфикатлаштириш”, “Техник жиҳатидан тартибга солиш” ва “Мувофиқликни бахолаш” тўғрисидаги қонунлари ижросини таъминлашда тизимли ишлар бажарилмоқда.

Жумладан, “Ўзстандарт” агентлиги томонидан озиқ-овқат махсулотлари устидан икки турдаги назоратни амалга оширади.

Биринчиси бу давлат назорати;

иккинчиси сертификатлаштирилган озиқ-овқат махсулотлари устидан инспекция назорати олиб боради.

Маҳсулотларни стандартларнинг мажбурий талабларига риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш учун, “Ўзстандарт” агентлиги таркибида 14 та Худудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари фаолият кўрсатади.

 агентликнинг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари томонидан ўтган 2016 йил ва 2017 йилнинг ҳозирги кунига қадар, 170 та озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва сотувчи тадбиркорлик субъектларида стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларини бажарилиши ҳамда метрология ва сертификатлаштириш қоидилари устидан давлат назорати ўтказилган.

Ўтказилган давлат назорати текширувларда 340 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлар сифати ва хавфсизлиги синовлардан ўтказилиб, шундан 80  (23,5 %) турдаги маҳсулотлар амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига номувофиқ деб топилган. Жумладан;

Корхоналарда ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларга стандартлар билан таъминланмаганлиги;

Танлаб олинган ва синовдан ўтказилган озиқ-овқат маҳсулотлари стандартларда белгиланган физик-кимёвий кўрсаткичлари бўйича номувофиқлиги;

Ёрлиқланиши ва қадоқланиши, жумладан ишлаб чиқариш санасини кўрсатилмаганлиги;

сақлаш шароитларига номувофиқлиги;

сақлаш шароитларини назорат қилиб бориш учун ўлчов воситалари билан таъминланмаганлиги;

мувофиқлик сертификатисиз ишлаб чиқарилиши ва сотилиши ҳолатлари тизимли учраб бормоқда.

Шу билан бирга, ўтказилган ўрганишларда жами 12018 дона ўлчов воситаларидан 1572 (13 %) донаси қиёсланмаган ҳолда яроқсиз ҳолатда фойдаланиб келинаётганлиги аниқланган.

Ўтказилган текширув натижаларига кўра, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва сотувчи тадбиркорлик субъектларига 120 маротаба камчиликларни бартараф этиш, 32 та ҳолатда номувофиқ бўлган маҳсулотларни сотилишини таъқиқлаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилган.

170 та мансабдор шахслар жавобгарликка тортилиб, уларга нисбатан 38 628,4 минг сўмни маъмурий жарималар қўлланилган.

Шунингдек, озиқ-овқат махсулотларини сертификатлаштириш бўйича республикада 37 та сертификатлаштириш идоралари фаолият юритади.

Ушбу идоралар томонидан ўтган давр мобайнида 30815 та мувоффиқлик сертификати озиқ-овқат махсулотларига расмийлаштирилган, улардан 3482 та мувофиқлик сертификати устидан инспекция назорати ўтказилди, шундан 639 та (18%) мувофиқлик сертификатларининг амал қилиш муддатлари тухтатилган ва 514 та (15%) бекор қилинган.

Жорий йилда сертфикатлаштириш идоралари томонидан 9 820 та мувофиқлик сертификати расмийлаштирилган бўлиб, улардан 2584 та инспекция назорати ўтказилди, шундан 460 та (18%) мувофиқлик сертификатларининг амал қилиш муддатлари тухтатилган ва 189 та (8%)бекор қилинган.

Инспекия назорати жараёнида аниқланган камчиликларнинг сабаби, бу:

- озиқ-овқат махсулотларини нотўғри ёрлиқланиши;

- сақлаш қойдаларини бузилиши;

- технологик жараёнларни бузилиши ва корхонага кириб келаётган хом-ашёларни назоратсиз қолидириш каби камчиликлар сабаб бўлмоқда.

Шунингдек, синов лабораториялар томонидан ўтказилган синовлар натижасида  ўтган 2016 йил 6 ой давомида 2 млрд. 188 млн. сўмлик озиқ-овқат масулоти яроқсиз деб топилган, 2017 йил 1 июл холатига ушбу кўрсатгич 485 млн. сўмни ташкил этди.

2016-2017 йиллар (1 август холати) давомида 95 та озиқ-овқат махсулотларини синаш лабораторияларида инспекция назорати ўтказилган, шундан 59 та (62%) синов лабораторияларнинг фаолияти тасдиқланди, 32 та (34%) лабораториянинг фаолияти 10 иш кунга тўхтатилди, 5 та (5%) лабораторини фаолияти суд орқали тўхтатилди ва   3 та (3%)лабораторияни аккредитацияси гувохномаси бекор қилинди.

Инспекция назоратида аниқланган камчиликлар, бу асосан:

- синаш ишларида муддати ўтган прекурсорлардан фойдаланиши;

- синов шароитлари тўлиқ таъминламаганлиги;

- намуналарни сақлаш қойдаларига риоя этилмаслиги;

- синаш ускуналарини метрологик таъминотдан ўтказилмаганлиги ва меъёрий хужжатларда белгиланган кўрсатгичлар бўйича тўлиқ синов ўтказилмаслик холатлари.

Юқоридаги вазифаларни амалга ошириш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан агентлик тизимини такомиллаштириш, унинг самарадолигини янада ошириш, агентликка юклатилган вазифаларнинг тўлақонли бажарилишига эришиш ва халқаро ташкилотлар талабларига мувофиқлаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2935 сонли қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган қуйидаги асосий вазифалар белгилаб берилди:

халқаро стандартлар ва техник регламентларни жорий этиш орқали маҳсулотларнинг сифатини яхшилаш ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини ошириш;

стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимини янада ривожлантириш, реализация қилинадиган маҳсулотлар хавфсизлигининг тизимли назоратини таъминлаш самарадорлигини ошириш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, тадбиркорлик субъектлари ва аҳолига кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари турларини кенгайтириш;

сохада хизмат кўрсатувчи ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.

Маҳсулотлар сифатини халқаро талабларга етказиш ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида, тасдиқланган дастурларга асосан 2017 йилда 2 096 та, шундан 1 265 та экспортер корхонада сифат менежменти тизимларини жорий этиш белгиланган.

Стандартлаштириш соҳасида ҳалқаро стандартларни қўлланилиши устивор қилиб белгиланган бўлиб, озиқ – овқат маҳсулотларига оид 82 та давлат стандарти ҳалқаро ИСО стандартлари билан тўлиқ уйғунлашган.

Ички бозорни ва истеъмолчиларни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилиш мақсадида ўтган 2016 йил давомида жами 1 млрд. 103 млн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари яроқсиз деб топилган бўлса, ушбу кўрсатгич 2017 йилнинг ҳозирги кунга қадар (500.000) беш юз милён  сўмни ташкил этди.