•2017 йилнинг ҳозирги кунига қадар, 170 та озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва сотувчи тадбиркорлик субъектларида стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларини бажарилиши ҳамда метрология ва сертификатлаштириш қоидилари устидан давлат назорати ўтказилган.
•Ўтказилган текширув натижаларига кўра, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва сотувчи тадбиркорлик субъектларига камчиликларни бартараф этиш юзасидан 120  маротаба , номувофиқ бўлган маҳсулотларни сотилишини таъқиқлаш юзасидан 32 та ҳолатда тегишли кўрсатмалар берилган.
•170 та мансабдор шахслар жавобгарликка тортилиб, уларга нисбатан 38 628,4 минг сўмлик маъмурий жарималар қўлланилган.