“Ўзстандарт” агентлигининг 2017 йил давомида ҳудудий марказларни ривожлантириш режасига мувофиқ “Бекобод ССМ” ДК нинг қиёслаш лабораторияси учун электр катталикларни қиёслаш мақсадида АҚШ да ишлаб чиқарилган кўп функцияли калибратор ва кўп функцияли мултиметр харид қилиниб фойдаланишга топширилди.

Ушбу намунавий ўлчов воситалари ёрдамида электр катталикларни ҳисобловчи амперметр ва волтметер каби ўлчов воситаларини қиёслаш имконияти вужудга келади. Бунинг натижасида эса иш самарадорлиги ошиб, ишлаб чиқарувчи корхоналар ва тадбиркорлик субъектларига бир қатор енгил ва қулай шарт-шароитлар яралади. 

Бу эса ўз навбатида марказ томонидан кўрсатилаётган хизматлар соҳасининг кенгайишига ва марказ фаолиятининг ривожланишига сабаб бўлади.