Азиз устозлар!

Сизларни устоз ва мураббийлар куни билан "Ўзстандарт" агентлиги жамоаси номидан табриклаймиз!

Биз учун Сизнинг меҳрибон қалбингиз, битмас сабрингиз, ўз ишингизга фидойилигингиз ва шогирдларингизга бўлган чексиз муҳаббатингиз қадрлидир.

Сизларга мустаҳкам соғлиқ, руҳий тетиклик, машаққатли ва шарафли бурчингизни адо этишда зафарлар, ҳаётнинг ҳар жабҳасида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.