“Ўзстандарт” агентлиги жорий йилни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари” йили дея номлангани боис ўз фаолиятида фуқаролар билан яқиндан мулоқот қилишга, улар томонидан Стандартлаштириш,метрология ва сертификатлаштириш соҳаларига оид мурожаатларига ўз вақтида жавоб беришга устивор вазифа сифатида эътибор қаратиб келинмоқда.

Айниқса, агентлик  раҳбарияти  томонидан ҳудудларда, олис туманлар кесимида ташкил этилаётган сайёр қабулларнинг маҳаллий ҳокимликлар ва  бошқа манфаатдор ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилаётгани ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Навбатдаги Сайёр қабул Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида ташкил этилди.  Мазкур учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг  матбуот котиби А.Расулов, Сурхондарё Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи Ғ.Каримов, Сурхондарё  Синов ва сертификатлаштириш маркази директори Э. Менглиев ва бошқа мутахассислар иштирок этди.

Сайёр учрашув давомида муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йил 28 апрелда имзоланган “Ўзстандарт” агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисидаги қарори ва унда белгилаб берилган устивор йўналишлари ҳақида батавфсил маълумот берилди. Шунингдек, йиғилиш иштирокчиларига “Ўзстандарт” агентлиги тизимдаги муҳим янгиликлар, аҳоли ва тадбиркорлар учун яратиб берилаётган қулайликла  ва келгусида бажарилиши лозим бўлган дастурлар ҳақида маълумот берилди.

Учрашув савол-жавоб тарзда ташкил этилиб, ишлаб чиқариш корхоналари вакилларининг саволларига батавфсил жавоб берилди.

Келгусида бундай учрашувлар вилоятнинг барча туманларида ҳам тизимли ўтказилишига келишиб олинди.