2017-йилнинг 1-ноябр куни Ўзбекистон Респубикаси ташқи ишлар вазири БМТ Бош котиби ўринбосари, Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ижрочи директори Юрий Федотов билан учрашди. 

Юрий Федотов бошчилигидаги БМТ делегация Тошкент шаҳрига икки томонлама музокалар олиб бориш ва ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг “Терроризмга қарши кураш – чегарасиз ҳамкорлик” мувзуйидаги 5-илмий амалий конференциясида иштирок этиш мақсадида ташриф буюрди. 

Бўлиб ўтган суҳбатда БМТ ва унинг ихтисослаштирилган институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш доирасида Ўзбекистоннинг БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси билан муносабатларининг мустаҳкамлаш ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. 

Шунингдек, турли кўриниш ва шаклардаги ҳамкорликни янада ривожлантиришдан томонлар ўзаро манфаатдор эканлиги тасдиқланди. 

Бугунги кунда, Ўзбекистонда БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси кўмагида миллий ва минтақавий даражадаги дастурлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистоннинг тегишли тузилмалари 2016-2019-йилларда Афғонистон ва қўшни давлатлар учун минтақавий дастурда, ҳамда Марказий Осиё давлатлари учун 2015-2019-йилларга мўлжалланган дастурда иштирок этмоқда. 

Мамлакатимизда 2016-2020-йилларда Наркотик моддаларни суистеъмол қилиш ва ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури қабул қилиниб, амалга тадбиқ этилмоқда. Дастурда наркотик моддаларнинг ноқонуний айланишини тартибга солиш ва наркологик ёрдам кўрсатиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш, норкологик хизмат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг моддий-техник захирасини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилган. 

Учрашув давомида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. 

Суҳбатда БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармасининг Марказий Осийодаги минтақавий ваколатхонаси бошлиғи Ашита Миттал иштирок этди.


 

Манба: уза.уз