“Ўзстандарт” нигоҳи  холисликка  қаратилган.

Ҳозирги кунда барча соҳалар қатори Мамлакатимизнинг Стандартлаштириш, метролгия ва сертификатлаштириш соҳасида ҳам изчил ислоҳотлар даври бошланди. Бундан кўзланган асосий мақсад юртимизда иқтисодиётини ривожлантиришга, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш орқали, Ўзбекистонимизнинг халқаро майдондаги обрў ва эътиборини кўтаришга қаратилган.

Тан олиш лозим, кундалик ҳаётимизда истеъмолчи сифатида бозорлардан ёки йирик савдо мажмуаларидан ҳар доим ҳам тегишли сертификатга эга, сифати кафолатланган маҳсулотни харид қилишимиз тўла кафолатланган деб айта олмаймиз.

“Ўзстандарт” агентлигига бўлаётган ёзма ва оғзаки мурожаатлар, Истеъмолчилар Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ва бошқа ҳамкор вазирлик ва идоралар билан тизимли ўрганишлар натижасида, кўп ҳолларда истеъмолчиларимиз сифатсиз маҳсулотлардан азият чекаётганликлари маълум бўлмоқда.

“Ўзстандарт” агентлиги истеъмолчиларнинг мурожаатлари асосида, Маҳсулот сифатининг меъёрий ҳужжат талабларига мослиги юзасидан ўрганишни йўлга қўйди. Бундан кўзланган мақсад, қайсидир маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни обрўсизлантириш ёки уларнинг фаолятига тўсқинлик қилиш эмас, балки ички истеъмол бозорларимиз ҳамда халқимизни, оиламизни ва фарзандларимизни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилишга қаратилган.

Ҳозирги кунда Муҳтарам Президентимиз томонидан тадбиркорлик фаолиятига кенг йўл очиб берилган. Қувонарлиси, ишлаб чиқариш корхоналари фаоляти ҳам йилдан-йилга ривожланмоқда.

Бироқ, бундай имконият ва шароитлар ишлаб чиқарувчилардан фақатгина сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришни талаб этади. Минг афсуски, қўштирноқ ичидаги айрим юртдошларимиз мўмай даромад илинжида, сифати кафолатланмаган маҳсулотлари билан истеъмолчиларимиз ҳаётини хавф остига қўяётганликлари барчамизни ташвишга солмоқда.

Шу ўринда “Ўзстандарт” агентлиги истеъмолчиларимизни яна бир огоҳликка чақириш билан бирга, ишлаб чиқарувчиларни ва четдан юртимиз бозорларига маҳсулот олиб келаётган ҳамюртларимизни ўз касбларига виждонан муносабатда бўлишга чақиради.

Зеро, биз учун энг катта бойлик бу-меҳнаткаш ва самимий халқимизнинг омонлиги, жондан азиз фарзандларимизнинг саломатлигидир!

“Ўзстандарт” агентлигининг нигоҳи холис.