Маълумки, Республикамизда истеъмолчилар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган кўплаб меъёрий ҳужжатлар қабул қилинган.

Хусусан, Юртимизда “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва ҳавфсизлиги тўғрисида”ги, “Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги, “Метрология тўғрисида”ги, “Стандартлаштириш тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларининг қабул қилингани алоҳида эътиборга молик.

Аммо, қабул қилинаётган қонунларга қарамай, истеъмолчиларимиз бозорларда ва савдо мажмуаларида сифати кафолатланмаган, истъемол учун яроқсиз бўлган маҳсулотлардан азият чекаётганликлари айни ҳақиқат.

Шу ўринда муҳим бир савол туғилади. Республикамизда ўндан ортиқ Қонун ҳужжатлари қабул қилинган бўлса, халқимизга сифати кофолатланган маҳсулотларни етказиб беришга масуъл идора ва вазирликлар белгилаб қўйилган бўлса, нима учун ҳали ҳануз халқимизга сифатсиз маҳсулотлар қандай сотилмоқда. Ундан ким манфаат кўради.

Наҳотки, моддий даромад илинжидаги айрим “уддабуронлар” сифатсиз маҳсулотлари билан меҳнаткаш ва самимий халқимиз, миллатимиз саломатлигини хавф остига қўйса.

Биз кўп ҳолларда сифатсиз маҳсулотларнинг сотилиши билан боғлиқ масалаларда истеъмолчиларни айблашга ўрганиб қолганмиз. Маҳсулотни харид қилишда унинг ёрлиғига эътиборли бўлиш керак эди, сифатига эътибор бериш керак эди, эди, эдиларни гапирамиз.

Аммо, нима учун бозорларда, йирик-йирик савдо мажмуаларида сифати кафолатланмаган маҳсулот сотилмоқда, унга ким жавобгар деган савол билан рўпара келганимизда сукут сақлаймиз.

Бугунги кунда Юртимизда барча бизнес тузилмалари жадал ривожланиб бораётгани сабабли тадбиркорлик субъектлари сони кун сайин ортиб бормоқда. Бунинг натижасида маҳсулот ва хизмат кўрсатиш турлари кенгаймоқда. Шу ўринда халқимиз истемъмол қилаётган маҳсулотларининг сифати ҳамда хавфсизлигига тўла ишонч ҳосил қилишлари керак.

“Ўзстандарт” агентлиги раҳбариятининг ташаббуси ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида ўтган вақт мобайнида “Назорат хариди” ташкил этилди. Маҳсулотлар лаборатория текширувларидан ўтказилди. Ачинарли томони шундаки, аксарият озиқ-овқат маҳсулотлари белгиланган меъёрий ҳужжат талабларига мос келмади.

Айниқса, сут ва сут маҳсулотлари, гўшт ва гўшт маҳсулотлари ва бошқа турдаги маҳсулотлар сифати кафолатланмаган ҳолда истеъмолчиларимизга сотилаётган ҳолатлари аниқланди.

Шукаби ҳолатларни олдини олиш, юртдошларимиз сифатсиз деб топилган маҳсулотларлар тўғрисида тўлиқ ва ишончлик маълумотларни тақдим этиш мақсадда, жорий йилнинг 14 ноябр куни “Ўзстандарт” агентлиги ташаббуси билан Истеъмолчилар Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси билан ҳамкорликни кучайтириш мақсадида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Мазкур ҳужжатда қайд этилганидек,

Давлат ҳокимиятининг вакиллик органларида ижтимоий ҳимоя ва ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд фуқаролар манфаатларини давлат ва жамият томонидан ҳимоя қилишни;

истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчи (сотувчи, хизмат кўрсатувчи)лар ўртасидаги ўзаро муносабатларни огоҳлантириш тамойилида тартибга солишни таъминлашнинг таъсирчан механизмларини татбиқ этишни;

семинарлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар ҳамда аҳоли ўртасида оммавий тадбирларни ташкил этиш орқали истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билим савиясини оширишни;

Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган вазифалар ижросини амалга оширишда истеъмолчилар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ҳам жамоатчилик назоратини ташкил этиш ва мамлакатимизда кучли фуқаролик жамиятини қуришга йўналтирилган дастурларни, қонунчилик ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқишни кўзда тутилган.

Ўзаро ишонч асосида ташкил этилган учрашувда “Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А. Каримов ва Истеъмолчилар Ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси раиси Ж. Сармисоқовлар, ҳамкорликнинг истиқболдаги кўлами ҳамда истеъмолчиларнинг савдо, маиший, коммунал ва бошқа хизматлар кўрсатиш соҳаларида бузилган ҳуқуқларини қонунчиликда белгиланган тартибда тиклаш йўлида алоҳида экспертизалар ташкил этиш, ҳулоса ва маълумотномалар тайёрлаш, ҳукумат ва бошқа давлат бошқарув идораларига мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш каби масалар юзасидан келишиб олдилар

Ўзаро ҳамкорлик доирасида “Ўзстандарт” агентлиги ва Истеъмолчиларни ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси томонидан ички истеъмол бозорида сотилаётган истеъмол маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлигини ўрганиш мақсадида олиб бориладиган “Назорат хариди” бўйича комплекс тадбирлар белгилаб олинди.

“Назорат хариди”ни ўтказишдан асосий мақсад, маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини таъминлаш, шу билан бир қаторда соҳага оид қонунларнинг ижросини амалга оширишдан иборат. Бу борада “Ўзстандарт” агентлиги ва Федерациянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимларининг малакали мутахассисларидан иборат ҳудудий “Ишчи гуруҳ”лари ташкил этилиб, улар томонидан маҳсулотлар таҳлили умумлаштирилади. Озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария-гигиена қоидалари ва стандарт меъёрлари талаблари асосида ишлаб чиқариш жараёнларини ўрганиш мақсадида савдо шохобчаларидан белгиланган тартибда маҳсулотлар харид қилиш, маҳсулотларни сақлаш, ташиш ва сотиш талабларига риоя этмаган савдо шохобчаларига тегишли тавсиялар бериш орқали мазкур лойиҳани амалга оширилиши кўзда тутилган.

Шунинглек, йиғилишда ҳар икки соҳанинг масъул ходимлари ҳам қатнашиб, ўзларининг таклиф ва тавфсиялари билан ўртоқлашдилар.