Айтиш жоизки, ўз поёнига етиб бораётган йилда «Ўзстандарт» агентлиги Ўзбекистон Миллий Матбуот марказида деярли ҳар ойда бир маротиба Оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжуманларини ташкил этди.

Бундан кўзланган асосий мақсад, Республикамизда қабул қилинган «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш, ҳамда агентлик тизимида изчиллик билан олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини кенг оммага етказишдан иборат.

Навбатдаги Матбуот анжуманида «Республикамизда маҳсулот сифатини бошқаришнинг замонавий тизимларини кенг жорий этиш ва саноат маҳсулотларини халқаро стандартларга мувофиқ сертификатлаштириш ишларини халқаро даражада тан олинишида миллий органларнинг роли» мавзусида журналистларга кенг маълумот берилди.

Матбуот анжуманида ОАВ лари ходимларига «Ўзстандарт» агентлиги тизимидаги «Ўзбек-Турк Тест Маркази» қўшма корхонаси мисолида мавзуга оид маълумотлар кўргазмали чиқишлар орқали берилди.

Матбуот анжуманида, қўшма корхонанинг ўтган давр мобайнидаги фаолияти, Синов лабораторяларининг ҳолати, ҳамда таъминланганлик даражаси, шунингдек, юртимизда ишлаб чиқарилаётган тўқмачилик маҳсулотларини экспорт қилинаётганда халқаро стандарт талабларига мувофиқлигини текшириш ва бу орқали халқаро савдодаги техник тўсиқларни бартараф этилиши, ҳамда ишлаб чиқарувчининг маҳсулот сифатининг халқаро талабларга мувофиқлигини аниқлаши, ҳам вақтини, ҳам маблағи тежалаётганлиги эътироф қилинди.

Матбуот анжуманида Қўшма корхона Бош директори М.Ҳамзаев журналистларга келгусида амалга оширилиши режалаштирилаётган истиқболли режалари ҳақида кенгроқ маълумот берди.

Анжуманда журналистларни қизиқтирган барча саволларига жавоб берилди.