Жорий йилнинг 14 декабр куни, “Ўзстандарт” агентлиги бош биносининг катта мажлислар залида, “Республика синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонасининг “Коррупция - тараққиёт кушандаси” мавзусидаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда “Республика ССМ” ДК директори Р.Бўриев, ”Ўзстандарт” агентлиги Матбуот хизмати раҳбари А.Расулов ва Тошкент Давлат Юридик институтидан таклиф этилган юридик фанлар номзоди доцент Ф.Мухиддинова, “Республика ССМ” ДК директор ўринбосари Д.Атабеков, Бўлим бошлиқлари, мутахассис ходимлари, сертификатлаштириш идоралари ҳамда синов лаборатория раҳбарлари иштирок этишди.

“Республика ССМ” ДК директори Р.А.Бўриев ўз сўзида жорий йилнингянвар ойида кучга кирган “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун катта тарихий аҳамиятга эга ҳужжатлардан бири эканлигини қайд этди.

Қонун 6 боб ва 34 моддадан иборат бўлиб, унда Республикамизда коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар ва меъёрлар белгиланган.Коррупция сўзининг мазмун ва моҳиятидан келиб чиқиб,  Қонунда коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, коррупциянинг олдини олишга доир чора-тадбирлар, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги каби масалалар белгилаб қўйилган.

Йиғилишда Адлия вазирлигидан “Ўзстандарт” агентлигига бириктирилган вакил Тошкент юридик университети доценти, юридик фанлар номзоди Фирюза Мухиддинова сўзга чиқди ва Жиноят кодексининг тегишли моддалари тўғрисида гапириб, қонуннинг моҳиятини тушунтириб берди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича маърузаларини тинглаб, шунингдек келгусида коррупция билан курашишда кенг қамровли ишларни олиб бориш, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш ҳамда раҳбар ходимлар ўртасида “Коррупция – тараққиёт кушандаси” мавзусида тарғибот ва ташвиқот ишларини амалга ошириш юзасидан тушунча ва топшириқлар берилди.