Республикамизда 1997-йил 29 августда қабул қилинган “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” доирасида кўпгина ишлар бажарилди. Бунинг натижасида мамлакатимизда таълимда узликсиз тизим яратилиб, фарзандларимиз мактабгача ёшидан бошлаб, таълимнинг барча бўғинлари билан тўлиқ  қамраб олинди.

Миллий дастурнинг яна бир муҳим томони шундаки, унда бевосита таълим тизими ва ишлаб чиқариш интеграциялашуви масаласи ҳамда уни ривожлантириш истиқболларига ҳам эътиборни қаратиш давр талабига айланиб бормоқда.

Муҳтарам Президентимиз ўзларининг ҳар бир чиқишларида, ёшларни иш билан таъминлашга, Олий таълим тизимида малакали мутахассисларни тайёрлашга ва энг асосийси уларни ўқитиш билан бирга ишлаб чиқариш жараёнлари билан уйғунлаштиришга бекорга тўхталиб ўтмаяптилар.

Халқимизда “юз маротаба эшитгандан кўра, бир марта кўрган афзал” деган мақоли, айнан таълим тизимига ҳам таъллуқли эканлиги ҳаммамизга аён. Талаба фақатгина назарий билим билан чекланиб, амалиёт жараёнларида қатнашмаган бўлса, эртага у ишлаб чиқаришга келиб, янги технологияларни, қандай ўзлаштириб кетади?.

Албатта, бу жараёнда ўқув-ишлаб чиқариш мажмуаларини (марказларини) ташкил этиш ва уларни ривожлантириш, замонавий ускуналар билан таъминлаш долзарб масаладир.

“Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг топшириғига асосан, И.Каримов номидаги Тошкент Давлат Техника Университети билан ҳамкорликда Метрология, стандартлаштириш, ва сертификатлаштириш факулътетининг бўлими айнан  Агентликда ташкил этилиши, келгусида ижобий натижаларни беради.

Шу муносабат билан ташкил этилган учрашувда Университет ректори С.Туробжонав, Профессорлар Ф.Исматуллаев, П.Матёқубова ва “Ўзстандарт” агентлиги Бош метрологи А.Абдуқаюмов, Республика Синов ва сертификатлаштириш маркази директори Р.Бўриев ва бошқа масъул ходимлар иштирок этдилар. Йиғилишда сўз олганлар Кадрларни тайёрлаш ва биргаликда илмий-тадқиқот ишларининг самарадорлигни ошириш, талабаларни амалиётга келганларида уларга устозларни бириктириб қўйиш каби масалалар ечимини муҳокама қилдилар.

Техника Университети билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур бўлим  келгусидаги ҳамкорлкнинг  янгича пойдевори вазифасини ўтайди.