Статистика маълумотларига кўра, 2017 йил январь-ноябрь ойларида юртимизда чакана товар айланмаси 95,7 триллион сўмни ташкил этган.
 
Тошкент шаҳрида товар айланмалари ҳажмининг юқорилиги шунингдек, улгуржи савдо бозорларининг мавжудлиги ҳисобига пойтахтимиздаги банкларда нақд пул айланиши яхшиланмоқда.
 
Таҳлилларга кўра, 2017 йил январь-ноябрь ойларида савдо соҳасидан банк тизимига келиб тушган пуллар (45,6 триллион сўм) чакана товар айланманинг 48 фоизини ташкил этмоқда. Унинг қолган қисми деҳқон, буюм бозорлари ва бошқаларга тўғри келмоқда.
 
Валюта бозорини эркинлаштирилиши савдо соҳасидаги субъектларнинг ишлаб чиқарувчилардан товарларни нақд пулсиз тартибда сотиб олишдаги имкониятларини кенгайтирмоқда. Натижада тушумларнинг банк тизимига келиб тушиши кўпаймоқда.
 
Мисол учун, чакана товар айланма январь-август ойларида ойига ўртача 8,5 триллион сўмни ташкил этиб, унинг 46 фоизи банк ҳисобварақларига келиб тушган. Ноябрь ойида эса бу кўрсаткич 53 фоизни ташкил этган.
 
Манба: уза.уз