“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори томонидан тасдиқланган режа-дастурига асосан, навбатдаги Сайёр учрашуви Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида ташкил этилди.

Мазкур учрашувга нафақат Оҳангарон шаҳридан балки Тошкент вилоятида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар ва ишлаб чиқарувчилар таклиф этилди.

Сайёр учрашувида “Ўзстандарт” агентлиги Республика Синов ва сертификатлаштириш маркази директори ўринбосари Фахриддин Саматов иштирок этди.

Ф.Саматов йиғилиш аввалида сўзга чиқиб, ҳозирги кунда “Ўзстандарт” агентлиги фаолиятида амалга ошириб келинаётган ўзига хос ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил маълумот берди.

Шундан сўнг учрашув иштирокчилари билан очиқ мулоқот шаклидаги суҳбат ташкил этилиб, барча саволларга жавоб қайтарилди.