Ўзбек адабиётида ва кенг китобхонлар орасида Тохир Малик ўзининг “Фалак”, “Сомон йўли элчилари”, “Тириклик суви”, “Захарли ғубор”, ”Чоррахада қолган одамлар”, “Сўнгги ўқ”, “Шайтанат”, “Ов”, “Мурдалар гапирмайдилар”, “Иблис девори” сингари детектив ва маърифий асарлари билан ҳурмат қозонган ижодкордир.

Халқимизнинг ҳар бир хонадонига кириб борган мазкур асарларда, эзгулик, тотувлик, дўстлик, ўзгаларга яхшилик улашиш каби эзгу туйғулар тараннум этилгани билан қадрлидир.

Ҳақиқатда ҳам, айрим инсонларда учрайдиган иллатлардан саналган ўзгалар кўнглига озор бериш, ғийбат, фисқу-фасод, ташаббусларни қўллаб-қувватламаслик, кўролмаслик, бошқаларни менсимаслик каби салбий  иллатлар  ёзувчининг  асарларида кескин қораланади.

Адабиётнинг кучи ҳам  аслида инсонни адабга, таълим ва тарбияга йўллашдадир.

Ёзувчининг барча асарларини қунт билан ўқиган кибохон ҳалол яшаш, ҳалол меҳнат орқали насиба топиш, ён-атрофидаги инсонларга яхшилик қилишдек   умуминсоний ғояларнинг умри боқий эканлигини чин юракдан ҳис қилади.

Олим бўлма, одам бўл, ўзгаларнинг қалбини оғритма, яхшилик қилиш қўлингдан келмаса, ҳеч бўлмаганда ёмонликдан сақлан, бағри кенглик қил, деган ҳикматли ибораларни деярли ҳар куни такрорлаймиз.

Афсуски, ҳар доим ҳам унга амал қилавермаймиз...

“Ўзстандарт” агентлигида ташкил этилган навбатдаги маънавият соатида, Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Тохир Малик билан юқоридаги мавзуларнинг мазмун-моҳияти ҳақида қизғин суҳбат бўлди.

Маънавият соатида “Ўзстандарт” агентлигининг ходимлари фаол қатнашиб, ўзларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.

Албатта, бундай маърифий учрашувлар ходимлар маънавиятини оширишга ёрдам беради.

Учрашув сўнггида бир гурух ходимлар    севимли ёзувчиларининг қаламига мансуб асарларига эсдалик ёзувини олдилар.