2018 йилнинг 26 январь куни «Ўзстандарт» агентлиги бош директори А.Каримов Ўзбекистон Республикасининг Италиядаги муваффақ ишлари вакили Р. Қаюмовни кабул килди

Муваффақ ишлар вакили  Римдаги Ўзбекистон элчихонаси томонидан хамкорлик бўйича тайёрланган Йўл харитаси, ва бу хамкорлик Ўзстандарт агентлиги билан хам олиб борилиши хақида маълумот берди.

Шундан сўнг Муваффақ ишлар вакили Р.Қаюмовга «Ўзстандарт» агентлигида махаллий маҳсулотларни экспорт қилишга кўмаклашиш  бўйича олиб борилаётган фаолият таништирилди ва ушбу йўналишда амалга оширилаётган хамда  режалаштирилаётган чора тадбирлар бўйича презентация намойиш этилди.    

«Ўзстандарт» агентлиги рахбари, Муваффақ ишлари вакилига Тошкентда Мувофикликни бахолаш бўйича қўшма корхона очиш, хорижий инвесторлар излаш таклифини бериб ва ушбу қўшма корхона  Ўзбекистондаги экспорт махсулотларни Европа бозорига олиб киришда сертификатлаштириш ваколатига эга бўлишини тушинтириб ўтди. 

Ва шу билан бирга Италиядаги идоралар билан стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш сохаларида хамкорлик ўрнатиш, ўзбек мутахассисларини малакасини ошириш учун Италиялик экспертларни жалб этиш, Ўзбекистоннинг экспорт  махсулотларига италия ва европа томонидан қўйилган мажбурий талаблари бўйича тўлақонли маълумот олишга катта қизиш борлигини айтиб, бундай маълумот Ўзбекистон экспортёрларига Европа бозорларига киришда катта ёрдам беришини тушинтириб ўтди.

«Ўзстандарт» агентлиги томонидан озиқ овқат махсулотлари, энергия самарадорлиги ва бошқа йўналишлар бўйича қўшма лабораториялар  очиш бўйича қизиқиш билдираётган  Италия компанияларини  излашда амалий ёрдам сўралди.

«Ўзстандарт» агентлиги бош директори А.Каримов хуқуқий экспертиза ва халқаро муносабатлар бошқармасига  Римдаги Ўзбекистон элчихонаси билан хамкорлик дастурини ишлаб чиқиш ва имзолашга кўрсатма берди.

Сухбат якунида, Р.Каюмов қабул учун миннатдорчилик изхор этиб,  «Ўзстандарт» агентлиги олдида турган вазифаларни биргаликда хал этиш учун максимал даражада ёрдам беришини таъкидлаб ўтди.