“Ўзстандарт”  агентлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда, техник йўналишда олий ва ўрта махсус таълим муассасаларини тугатиб, иш билан банд бўлмаган мутахассисларни касбга қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида БЕПУЛ 4 КУНЛИК махсус ўқув курслари фаолиятини тизимли йўлга қўйди.

Ҳозирги кунда фуқароларнинг мурожаатлари ва уларни бўш иш ўринлари билан таъминлашга кўмаклашиш мақсадида Республикамизнинг барча вилоятлари ва шаҳар ҳамда туманларида иш олиб борилмоқда.

 Ҳамкорликда йўлга қўйилган ишлар натижасида ташкил қилинган Махсус ўқув курсларида вилоятлар кесимида жами 327 нафардан ортиқ фуқаролар мазкур курсларда ўқиш учун рўйхатдан ўтдилар.

Бугунги кунгача  242 нафар фақароларимиз махсус курсларда ўзларининг малакаларини ошириш имкониятига эга бўлдилар.

Ҳозирги кунга қадар мамлакатимизнинг Қорақолпоғистон Республикаси, Хоразм, Фарғона, Жиззах, Қашқадарё ва Жиззах вилоятларида махсус ўқув курслари ўтказилган бўлиб, 242 нафар юртдошларимиз бўш иш ўринларига даъвогар сифатида рўйхатга олиндилар.

Тез кунлар ичида махсус ўқув курслари Республикамизнинг Андижон, Бухоро, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида ташкил этилиши режалаштирилган.

Ҳурматли юртдошлар сизларда ва фарзандларингизда мазкур ўқув курсларида малака ошириш истаги бўлса марҳамат қилиб “Ўзстандарт” агентлигининг ҳудудий бошқармалари ва туманлардаги бандлик бўлимларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!  Ишлаб чиқараётган маҳсулотларингизни сифатли ва экспортбоб бўлишини истасангиз ҳамда малакали мутахассисларга эҳтиёж мавжуд бўлса ҳеч иккиланмай тегишли мутахассисликка эга бўлган ҳамда “Ўзстандарт” агентлиги томонидан ташкил этилган 4 кунлик бепул махсус курсларда малака оширган ишсиз фуқаролар тўғрисидаги маълумотларни http://training.standart.uz манзилидан олишингиз ва танлов ўтказишингиз мумкин.

Албатта, бундай сайи-ҳаракатлар аҳоли орасида иш билан таъминланмаган  фуқароларимизни иш билан таъминланишларига амалий ёрдам беради.