“Ўзстандарт” агентлиги томонидан GLOBAL G.A.P., “Ҳалол” стандартлари ҳамда органик сертификатлаштириш тизимларининг афзалликларини кенг оммага етказиш мақсадида 5 февралдан 21 февралга қадар Республикамизиниг барча вилоятларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи маҳаллий фермер хўжаликларига, экспорт салоҳиятини ошириш ва мавжуд техник тўсиқларни бартараф етишда кўмаклашиш мақсадида, семинарлар ташкил етилмоқда. Шунга мувофиқ, 8 феврал куни “Ўзстандарт” агентлиги, Навоий СМБ ва Навоий ССМ ДК ҳамкорлигида Навоий вилояти Кармана педагогика коллежи биносида вилоятнинг туманларида фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлар раҳбарларига семинар ташкил қилинди. Семинарда Кармана, Навбаҳор, Конимех, Қизилтепа, Нурота, Хатирчи, Учқудук, Томди туманларидан жами 50дан ортиқ фермер хўжалик рахбар ходимлари ва фермерлар иштирок этишди.

Семинарда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 6 ноябрдаги “Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли екинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-3377-сонли қарори билан республикада халқаро стандартларни, шу жумладан «ИСО 22000», «Ҳалол» стандартларини жорий етиш белгиланганлиги кенг миқёсда тушунтирилди.

Семинар жараёнида бир қанча фермер хўжалиги рахбарлари томонидан GLOBAL G.A.P ва “Халол” ҳалқаростандартлари юзасдина қизиқарли саволлар ўртага ташланди. Саволларга семинар маърузачилари-СМСИТИ сертификатлаштириш бўлим бошлиғи Саидов Суннатилла ва “Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги” бош мутахассиси Джуманов Анвар, GLOBAL G.A.P. бу GHP, GMP ва HACCP талаблари асосида яратилган тан олинган ҳалқаро стандарт тизими бўлиб ва стандартининг асосий талаблари бу маҳсулот хафсиз шароитда ва экологик талабларга риоя қилган ҳолда етиштирилган бўлиш кераклиги тушунтирилди. Стандартларнинг татбиқ этиш-бу биринчи навбатда фермерлар учун фойдали эканлиги ва шу билан бирга ушбу стандарт дунё бозорларида янада кенгроқ фаолият кўрсатиш гарови бўла олиши тушунтирилди.

Ҳалол стандарти бўйичахам тушунчалар берилди, стандарт ислом принциплари ва шароитларига биноан, ҳалол маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш, тайёрлаш, қайта ишлаш, таснифлаш, қабул қилиш, қадоқлаш, тамғалаш, белгилаш, текшириш, ортиш-тушириш, йетказиб бериш, тарқатиш, сақлаш ва хизмат кўрсатиш каби озиқ-овқат тизимининг хар бир босқичида риоя қилиш учун зарур булган умумий қоидаларни ўз ичига олиш ҳақида гапирилди.