“Ўзстандарт” агентлигининг ташаббуси ва сайи-ҳаракати билан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари Қўмитаси депутатлари билан  манфаатли ва ҳар икки томон учун фойдали бўлган  келишувга эришди.
Учрашув давомида “Ўзстандарт” агентлиги томонидан депутатларга Республикамизда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тизимларини янада ривожлантиришнинг келгусидаги истиқболлари юзасидан олиб борилаётган ишлари тўғрисида таҳлилий ахборот ва режалари тақдим этилди.
 Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур йиғилишда халқаро стандартларни қабул қилиш, синов лабораторияларини ҳалқаро даражада аккредитациядан ўтказиш, ИСО 9001, 14001, 22001 ва бошқа ҳалқаро талаблар асосида сифатни бошқариш тизимларини кенг жорий этиш ва сертификатлаштириш бўйича “Ўзстандарт” агентлиги томонидан маҳаллий экспорт билан шуғулланаётган корхоналар  учун яратилаётган қулайликлар ва бу йўналишдаги мавжуд муаммолари ҳам атрофлича муҳокама қилинди.
Шунингдек, тизимни ҳалқаро талаблар билан уйғунлаштириш, ва мослаштириш мақсадида  қонунчиликка  тегишли тартибда киритилиши лозим бўлган масалаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Йиғилиш натижасига кўра, Республикамизда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тизимларини ривожлантириш ва бу борадаги маълумотларни биргаликда тайёрлаш
бўйича келишиб олинди.