Ҳар йили юртимизда Низомиддин Мир Алишер Навоий ва Заҳириддин Мухаммад Бобурларнинг таваллуд айёммлари кенг нишонланиб, кўплаб маданий-маърифий учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилади.

Мазкур учрашувлар орқали ҳар икки улуғ бобокалонларимизнинг  бой ижодлари, босиб ўтган ҳаёт йўллари келажагимиз бўлган ёш авлодларга етказилиши асосий мақсад қилинган.

Шу нуқтаи назардан “Ўзстандарт” агентлиги Бош директорининг   топшириғи асосида агентлик ва унинг ҳудудий бошқарма ва марказларида ҳам ҳафтанинг ҳар жума куни маънавият соатлари ташкил этиб келинмоқда. Шундай учрашувлардан бири  Хоразм Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ва Синов ва сертификатлаштириш маркази ҳамкорлигида ташкил этилди.

Учрашув мақсад-моҳиятига кўра мазмунли ўтди. Унда Бошқарма бошлиғи Р.Бекчонов ва Хоразм ССМ ДК директори А.Худайбергановлар  Низомиддин Мир Алишер Навоий хаёти ижоди, унинг ғазал мулкининг султони эканлиги, рубоийлари у киши буюк давлат арбоби ва ўзбек тилининг асосчиси эканлиги тўғрисида батафсил гапирдилар.

Шунингдек учрашув давомида  шох ва шоир Захириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти ва ижодлари тўғрисида Бобурнома асарининг мазмуни, мохияти тўғрисида тўхталиб ўтдилар.

Маънавият соатида Навоийнинг «Хамса» достонидан ходимлар томонидан парчалар ўқиб эшиттирилди.

Хоразм СМБ ва Хоразм ССМ ДК ходимлари томонидан ғазаллар, рубоийлар ва шерлар ўқиб ёддан эшиттирилди. Хамкорликдаги маънавият соати сермазмун, мохиятли ўтди.