Муққаддас китобларда, “Яхшилик юмшоқлик, табассумли юз ва ширин тилдир” дейилган. Яна бир ҳикматли гап бор, “Бир ишни қилмоқчи бўлганингизда бу тўғрида қалбингизда шубҳа пайдо бўлса, у ишни қилманг”, деб ёзилган.

Одамзотни яхшилигу-эзгуликка чорлаган маърифатли зотлар, фақатгина сўз ёки насиҳат билан эмас, балки ўзлари бу борада ўрнак ва намуна кўрсатганлар.

Оилада ота-онанинг ўзи тўғри сўзламаса, ўзгаларни иғво қилса, қўшнилари билан муносабати ёмон бўлса, у қандай қилиб фарзандига тўғри таълим ва тарбияни бера олади.

Айрим ҳолларда баъзи бир ёшларнинг у ёки бу жиҳатларидан кўнглимиз тўлмагандай бўлади. Уларнинг тарбияларида, юриш-туришларида нимадир кемтиклик бордек  кўринади.

Аслидачи, аслида келажагимиз давомчиларининг тўғри тарбиялашда биз катталар масъуллигимизни унутиб қўямиз. Баъзида уларга ўзимиз ҳаётда намуна бўла олмаймиз.

Маърифатли оилада тарбияланган фарзанд, шубҳасиз ўз юртига, халқига, ватани тақдирига бефарқ қараб туролмайди.

Бугун юртимизда кечаётган ислоҳотлар жараёни, Халқимизни давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга камарбаста бўлиб, уларнинг муаммоларига ечим топиши ҳамда яқиндан кўмакдош бўлишдек эзгу мақсадлар сари  етакламоқда.

“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори А.Каримовнинг топшириғи асосида, мунтазам ташкил этиб келинаётган маънавият соатларида ходимлар иштирокида маърифий суҳбатлар тизимли равишда ташкил этиб келинмоқда.

Навбатдаги маънавият соатига Ўзбекистон Мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Раҳимберди Раҳмонов таклиф этилди.

Таъсирчан ва очиқ мулоқот жараёнида инсоний фазилатлар, эзгулик, яхшилик, ватанга, халққа бўлган ҳурмат туйғуларини янада шакиллантириш билан боғлиқ бўлган мулоҳазалар билдирилди.

Учрашув ниҳоясида ходимлар ўзлари учун муҳим бўлган маънавий озуқа олдилар.