Бутун жахон автомобиль паркининг кенгайиши ва регионал ва глобал автомобиль бозорининг пайдо бўлиши билан автотранспорт воситаларининг хавфсизлиги сохасидаги техник талаблар нафақат миллий ёки регионал даражада, балки халқаро даражада уйғунлаштиришга талаб пайдо бўлди.

Автотранспорт воситалари ва уларнинг қисмларига бўлган талабларни уйғунлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2108 йил 12 февралдаги “Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида”ги ПҚ-3526-сон қарори қабул қилинди. Ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикаси қуйидаги халқаро Келишувларга қўшилди:

Келишув билан яратилган ўзаро тан олиш механизми автомобиль техникасини ишлаб чиқарувчилар учун мувофиқликни бахолаш билан боғлиқ харажатларни камайтиришга замин яратди.

Келишувларга аъзо бўлиш:

Ўзбекистон Республикаси томонидан маъқулланган транспорт воситалари турини Келишувларга аъзо бўлган бошқа давлатлар томонидан тан олинишига;

Механик транспорт воситаларини стандартлаштириш ва синовдан ўтказиш бўйича қабул қилинаётган ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотларни олиш;

БМТ ЕИК доирасида ишлаб чиқилган ҳужжатларга таклифлар киритиш, ҳужжатларни ишлаб чиқишда ҳамда йиғилишларда иштирок этиш имконини яратади.