“Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази” ДКнинг ташаббуси билан ходимлар иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Навбатдаги учрашувни марказ директори Улуғбек Амирқулов очиб, маънавият соати “Маънавият, одоб-ахлоқ ва маърифат” мавзусига бағишланганлиги ҳақида қисқача тўхталиб ўтди. Шунингдек, тадбирга Қарши Давлат Университети доценти, фалсафа фанлари номзоди Абдураҳим Эркаев ҳам таклиф этилди.

Учрашув давомида ходимларга ёзувчи Абдураҳим Эркаевнинг маънавият ва маърифат масалалари юзасидан “Истиқлол ва тил сиёсати”, “Миллий мустақиллик тушунчаси”, “Духовность-энергия независимости”, “Маънавият-миллат нишони” каби  ўнга  яқин  китоблари  ва  илмий  публицистик мақолалари чоп этилгани ҳақида ҳам кенг маълумотлар тақдим этилди.

Мавзу юзасидан  А.Эркаевнинг Ўзбекистон Республикаси  мустақил тараққиёт йўлига қадам қўйгач, миллий сиёсатимизда маънавият масалалари муҳим ўрин тутганлиги, бугунги кунда халқимизнинг нафақат иқтисодий юксакликка, балки маънавий етукликка ҳам интилаётганлиги ҳамда  маънавият тушунчаси ҳақида, унинг маъно-мазмуни, ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти ҳақида марказ ишчи, ходимлари иштирокида  маърузаси тингланди.

 Учрашув жараёнида  давра иштирокчиларига маънавиятни инсон ҳаётидаги ўрни қанчалик юқори эканлиги, жамиятни том маънода ривожланиши учун иқтисодиёт билан бир қаторда, маънавият ҳам ривожланиб борилиши лозимлиги тўғрисида кенгроқ тушунчалар берилди. Маъруза сўнгида, бугунги кунда – юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган ёшларни тарбиялаш, уларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат ҳиссини юксалтириш, олдимизда турган энг муҳим ва долзарб вазифаларимиздан бири эканлиги тўғрисида  тўхталиб  ўтдилар.

Маъруза тугагандан сўнг мавзу юзасидан иштирокчилар ўзларининг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.