Хукумат томонидан алоҳида эътибор берилаётган масалалардан бири – маҳаллий ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини оширишга қаратилган тадбирларда “Ўзстандарт” агентилигининг Бухоро стандартлаштириш ва метрология бошқармаси фаол иштирок этиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг стандартлаштириш, метрология, сертификация соҳаларида дуч келаётган муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш бўйича амалий ёрдам бериш тизими йўлга қўйилган.

Масалан, “BUXOROGIPS” АЖ қўшма корхонасига экспортга мўлжалланган маҳсулот учун ташкилот стандарти ишлаб чиқилишида амалий ёрдам кўрсатилди. Ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида Ts 17841092-001:2018 “НЕАЛИТ” гипсли боғлавчилар учун қотиш вақтини тезлаткичи. Техникавий шартлар” ташкилот стандарти ишлаб чиқилди ва ўрнатилган тартибда давлат рўйхатига олинди. Эндиликда, “BUXOROGIPS” АЖ қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар рўйхати яна бир экспортбоп ва импорт ўрнини босадиган маҳсулотга кўпайди.

Шунингдек, “DEZSNAB BUXARA” хусусий корхонаси томонидан Ts 23408614-02:2018 “Хлорли оҳак. Қадоқлаш, тамғалаш, транспортда ташиш ва сақлаш” ташкилот стандартини ишлаб чиқилишида ҳам амалий ёрдам кўрсатилди.

Қайд этиш лозимки, тадбиркорларга бу каби амалий ёрдам ишлари тизимли равишда олиб борилмоқда. “Ўзстандарт” агентлиги томонидан республика миқёсида доимий равишда семинарлар, сайёр қабуллар, ОАВ ларида чиқишлар ва бошқа турдаги тадбирлар ўтказиб келинмоқда.