2018 йил 28-29 март кунлари “Ўзстандарт” агентлиги томонидан "International Hotel Tashkent» меҳмонхонасида “Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини ошириш. Сифат инфратузилмаси ва маҳсулотларни ҳалқаро стандартларга мувофиқлигини баҳолаш” мавсузсида Халқаро илмий-амалий конференция ташкил қилинади. 

Конференцияга Халқаро молия корпорацияси, БМТ тараққиёт дастури, Германия физика-техника институти, Турк стандартлари институти, GLOBAL G.A.P котибияти, Ҳалқаро савдо маркази, БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти, Германия ҳалқаро хамкорлик жамияти ташкилотларининг халқаро экспертлари ва бошқа мутахассислар таклиф этилган.

Халқаро конференция яқиндан фикр алмашишга, маҳаллий сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқаришни барқарор ва изчил ривожлантириш, экспортни кенгайтириш учун аниқ чора-тадбирлар ва йўл хариталари ишлаб чиқиш, маҳсулотларнинг сифатини яхшилашга қаратилган вазифаларни ҳал қилиш ва ўзбек тадбиркорларнини ташқи бозорда рақобатбардош бўлишга ёрдам бериш учун зарур билимларга эга бўлишга ёрдам беради.

Халқаро конференциянинг кун тартиби билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

Барчани ушбу конференцияда иштирок этишга таклиф этамиз. Қўшимча маълумотларни 202-00-11 (1081) телефони орқали олиш мумкин.