“Ўзстандарт” агентлиги Бош директори томонидан тасдиқланган “2018 йил I-ярим йилликда вилоятлардаги шаҳар ва туманларда жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабули” га асосан “Ўзстандарт” агентлиги “Ўзбекистон Миллий Метрология Институти” давлат корхонаси директори А.А.Даминовнинг Қашқадарё вилояти Китоб туманида фаолият юритувчи жисмоний ва юридик шахслар билан навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувга Китоб туман ҳокимлиги,  Қашқадарё СМБ бошлиғи ва ходимлари, “Қашқадарё ССМ” ДК директори ва бўлим бошлиқлари, Китоб туман ДСИ вакили, Китоб туманида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, қўшма корхоналар вакиллари, кичик ва ўрта бизнес субъектлари, ҚФЙ  ва  МФЙ вакиллари,  жисмоний  шахслар  ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф этилди.

Тадбирни  Китоб тумани хокими Р.С.Сагдуллаев очиб берди. 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш” йилида юртимизда тадбиркорлар учун яратилган имтиёзлар бугунги кунда тадбиркорликни ривожланиши,  янги корхоналар яратилиши ҳамда ишлаб чиқарилаётган махсулотлар турлари ва рақобатнинг ўсишига олиб келаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, “Ўзстандарт” агентлиги “Ўзбекистон Миллий Метрология Институти” директори А.А.Даминовга сўз навбати берилди. А.Даминов шу каби сайёр учрашувлар Республиканинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилиб келинаётганлигини таъкидлаб, Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан фуқароларнинг давлат идораларига мурожаат қилиши, мақсад-муддаоларини амалга оширилишини таъминлайдиган тизим яратилаётганлиги, 2018 йил - “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилингани, Президентимизнинг 2016 йил 28 декабрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармони қабул қилингани, маҳаллий хокимликларда “халқ қабулхоналари”, вазирлик ва идораларда виртуал қабулхоналар ташкил этилгани ана шу мақсадга хизмат қилаётганлигини гапириб ўтди. Иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини тубдан ошириш, экспорт қилувчи корхоналарни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, экспортда фермер хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг иштирокини хар томонлама рағбатлантириш йўналишида Хукуматимиз томонидан кенг қамровли ишлар олиб борилаётганлиги ҳамда тадбиркорлар учун яратилган “ягона ойна”, “онлайн хужжатларни кабул қилиш” тизимлари, вазирлик ва идораларда ўрнатилган ишонч телефонлари бизнесни ривожлантиришга,  техник тўсиқларни бартараф этишга қаратилганлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан кейин сайёр қабул учрашуви қатнашчиларига Қашқадарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда  “Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси фаолияти, улар томонидан    кўрсатилаётган хизматлар тўғрисидаги видео-лавҳа намойиш этилди.

Тадбирда иштирок этган Қашқадарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси бошлиғи Д.Ризаев, “Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази” давлат корхонаси директори У.Амиркуловлар бугунги кунда стандартлаштариш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларида тадбиркорлар, жисмоний ва юридек шахсларга яратилган шарт - шароитлар ва бажарилаётган ишлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтишди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар. 

Тадбир сўнгида эса бу каби учрашувларни келгусида ҳам ташкиллаштиришга келишиб олинди.