2018 йил 9 апрел куни Олмалиқ шаҳар «Металлург» маданият саройида «Ўзстандарт» агентлигининг “Республика ССМ” ДК директори ўринбосари Ф.В. Саматов бошчилигида «Сайёр қабул» йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда ҳудудда фаолият олиб бораётган ишлаб чиқариш корхоналари, кичик бизнес субъектлари ва экспорт қилувчи корхоналарнинг вакиллари иштирок этишди.

«Ўзстандарт» агентлиги «Республика ССМ» ДК директори ўринбосари Ф.В.Саматовни Олмалиққа қилган сафари давомида «Ўзстандарт» агентлиги матбуот хизматининг раҳбари А.Расулов ҳамрохлик қилди.

Ф.В.Саматов таклифига асосан, учрашув савол-жавоб шаклида ўтказилди. Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур учрашув жараёнида экспорт қилувчи корхоналарнинг вакиллари стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳаларида кечаётган ислоҳотлар кўлами билан қизиқдилар.

Сайёр учрашувда «Олмалиқ синов ва сертификатлаштириш маркази» ДК директори йиғилганлар эътиборига ҳудуд миқёсида тадбиркорлар учун яратиб берилган имкониятлар хусусида маълумот берди. Олмалиқ синов ва сертификатлаштириш маркази томонидан эса қатнашчилар учун тарқатма ва кўргазмали маълумотлар тақдим этилди.

Қатнашганлар ўзларини қизиқтирган стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳаларига оид саволларини беришган бўлса, барча саволларга марказ мутахассислари томонидан тегишли жавоблар олишди.