Жорий йилнинг 10 дан 12 апрелигача Босния ва Герцеговинанинг Сараево шаҳрида КООМЕТ Эталонлар бўйича бирлашган қўмитанинг 16-чи йиғилиши ва КООМЕТ Қўмитасининг 28-чи йиғилиши бўлиб ўтди.

Маълумот учун: КООМЕТ (COOMET, cooperation metrologique) Евро-Осиё давлатлари метрологик ташкилотлари ҳамкорлигининг ҳудудий метрологик ташкилоти.

Йиғилишда 17 мамлакат иштирок этди. Йиғилиш кун тартиби қабул қилинди, 27-чи йиғилишда қабул қилинган қарорларнинг бажарилиши тўғрисида КООМЕТ Қўмитасининг 27-чи йиғилиши баёни тақдим этилди.

Йиғилишда Эталонлар бўйича бирлашган қўмитанинг жорий фаолияти тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди. ЕЭК ва КООМЕТ ўртасида ўлчашлар бирилилигини таъминлаш соҳасида ўзаро англашув меморандуми муҳокама қилинди.

Шунингдек КООМЕТ ва МГС ўртасида метрология соҳасидаги ҳамкорлик ва мустаҳкам алоқалар ҳамда ҳамкорлик истиқболлари тўғрисидаги баёнини, Қўмита структуравий идораларининг таркибини актуаллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, метрология институтларида сифат менежменти тизимини жорий қилиш, халқаро, ҳудудий ва миллий метрология ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари кўтарилди, бу эса ўз навбатида КООМЕТ билан қамраб олинадиган ҳудудларда ўлчашлар бирилилигини таъминлашга имкон яратадаи ва қонунлаштирувчи метрология соҳасида метрологик инфратузилмалар ривожланишига кўмаклашади.

Йиғилишлар ўтказилиши борасида “Ўзстандарт” агентлиги  “Ўзбекистон миллий метрология институти” номидан  унинг директори А.А.Даминов  Босния ва Герцеговина Метрология институти, Хитой Метрология институти, Қозоғистон “КазИнМетр” РГП, Молдова Метрология институти ва Украинанинг Ивано-Франковск Метрология институти билан метрология соҳасида ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзолади.

Томонлар метрология соҳасида ҳамкорликни ривожлантиради, биргаликда илмий тадқиқот ишлари олиб борилиши, тажриба алмашилиши, мутахассислар учун биргаликда семинарлар ташкил қилиниши, шунингдек эталонлар таркиби, эталонларнинг техник ва метрологик тавсифларини такомиллаштириш, яхшилаш ва ошириш усуллари бўйича ахборот алмашилиши режалаштирилмоқда.