Ватанпарварлик  ўлка тарихини ўрганишдан  бошланади.

Ёшларни ватанпарварлик  ва миллий қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялашда тарихимизнинг бебаҳо дурдоналари, буюк аждодлардан қолган ўлмас меросимизни ўрганиш муҳим аҳамиятга эгадир. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3514-сонли қарорига  асосан “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида мамлакатимиз бўйлаб ички туризмни ривожлантириш дастури амалга оширилмоқда.

Мазкур қарор ижроси юзасидан Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси раҳбарияти ва Касаба уюшмаси ҳамкорликда ходимларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси билан  яқиндан таништириш, уларни маданий ва маънавий дам олишларини ташкил этиш мақсадида 2018 йил 21 апрел куни кўҳна ва ҳамиша навқирон Самарқанд шаҳрига саёҳат уюштирдилар. Саёҳатда марказнинг 54 нафар ходимлари  иштирок этдилар.

Қадимий Самарқандга ташриф буюрган ходимлар шаҳарнинг диққатга сазовар жойларидан  Имом Ал-Бухорий  мажмуаси, Хожа Дониёр мақбараси, Мирзо Улугбек расадхонаси, Бибихоним мақбараси ҳамда маҳобатли Регистон майдони  ва  унда қад  ростлаган учта мадрасани томоша қилдилар. Шу билан бирга мазкур қадимий обидалар, зиёратгоҳларнинг қурилиши билан боғлиқ воқеа-ходисалар ва аждодларимиз томонидан амалга оширилган ишлар хусусида кўплаб маълумотларга эга бўлдилар.

Шунингдек, саёҳат давомида марказ ходимлари Биринчи президентимиз  Ислом  Каримов  қабрларини ҳам зиёрат қилдилар.

Бу каби тадбирлар натижасида ходимлар, асосан ёшлар ўртасида ватанпарварлик, аждодларга муносиб ворис бўлишлари хамда Ўзбекистон фуқароси эканлигидан фахрланиш туйғулари шакллантирилади.