Президентимизнинг Хитой, Қозоғистон, Россия, Туркия Жанубий Корея, Қирғизистон ва Тожикистон давлатларига ташрифи давомида имзоланган шартномалар туфайли хорижий инвестициялар, шунингдек, маҳсулотлар экспорти, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми кескин ортди.

Сирдарё вилоятида  экспортга алоқадор ташкилотлар  вакиллари ва экспортёр корхоналарнинг раҳбарлари иштирокида семинар бўлиб ўтди. Семинарда Сирдарё стандартлаштириш ва метрология бошқармаси ҳамда Сирдарё синов ва сертификатлаштириш маркази, “Маҳсулотни экспорт қилишга кўмаклашиш бюроси” вакиллари ҳам иштирок этди.

Семинар очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди. Учрашувда “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да юртимизда тадбиркорлик мухити, янги корхоналар, лойиҳаларнинг яратилишига, ишлаб чиқарилаётган махсулот турлари ва рақобатнинг ўсишига олиб келаётганлигини, бу эса ўз навбатида экспортбоп маҳсулотларнинг кўпайишига замин яратаётганлиги таъкидлаб ўтилди ҳамда барча мутасадди ташкилотлар бугунги кунда соҳаларда тадбиркорларга яратилган имтиёзлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтишди.

Учрашувда иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларига жавоб олдилар.