Мамлакатимизда техник регламентлар Европа ҳамжамияти, Евроосиё иқтисодий кенгашининг Божхона иттифоқи, ҳамда МДХ давлатлари техник регламентлари, шунингдек ҳалқаро стандартлар талабларининг Ўзбекистон учун энг мақбуллари асосида ишлаб чиқилмоқда.

2018 йилнинг ўтган даври мобайнида агентликда мавжуд 21 895 та меъёрий ҳужжатлардан 3 630 таси (16,6 %) халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилди.

Тадбиркорларга экспортда қулайликлар яратиш мақсадида Бирлашган миллатлар ташкилоти Европа иттифоқи комиссиясининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бўйича 77 та халқаро стандартлари, Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ФАО/ВОЗ) “Кодекс Алиментариус” 27 та меъёрлари, “Global G.A.P” стандарти, “Халол” туркумидаги 5 та стандарт, Органик сертификатлаштириш бўйича 4 та стандарт қабул қилинди.

Божхона Иттифоқида амалда бўлган 52 та техник регламентдан 25 таси Ўзбекистонда тасдиқланган техник регламентлар билан уйғунлашган.

Халқаро хамкорлик доирасида “Росстандарт” билан келишув асосида  ўтган 2017 йилда 264 дона Россия Федерацияси миллий стандартлари давлат рўйхатига киритилди. Ўтган йиллар мобайнида 594 та давлатлараро стандартлар (ГОСТ), 647 та халқаро ИСО стандартлари Республикамиз ҳудудида жорий этилди.

Стандартларнинг хатлови ўтказилиб, маънан эскирган, бозор иқтисодиёти талабларига мос бўлмаган 556 та стандарт бекор қилинди.