Жорий йилнинг 21 май куни “Ўзстандарт” агентлигида, Хитой Халқ Республикасининг стандартлаштириш бошқармаси (Standardization administration of China) ва Хитой Автомобил технологияси ва тадқиқот маркази (China Automotive Technology and Research Center) президенти жаноб Ю.Каи бошчилигидаги делегация иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Ташриф, Хитой Халқ Республикасининг “Бир минтақа мир макон” дастурига доирасида амалга оширилган бўлиб ундан кўзланган асосий мақсад, икки мамлакат ўртасида автомобил-техникаси сохасидаги эришилган ютуқларни, автомобилларни хавфсизлиги, экологияга таъсири бўйича сертификатлашда тажриба алмашиш, икки мамлакат ўртасидаги автомобил соҳадаги стандартларни уйғунлаштириш ва савдодаги техник тўсиқларни бартараф қилишдан иборат.

“Ўзстандарт” агентлиги бош директори А.Каримов Хитой Автомобил технологияси ва тадқиқот маркази (CATARC) президенти жаноб Ю.Каини ташриф учун миннатдорлигини билдирди ва ушбу ташриф икки томонлама ҳамкорликни дебочаси бўлиб томонлар ўртасидаги муносабатни сифат жихатдан янги босқичга олиб чиқишга алоҳида тўхталиб ўтди.

 Хитой Халқ Республикасининг стандартлаштириш бошқармаси (SAC) ва Хитой Автомобил технологияси ва тадқиқот марказини “Ўзстандарт” агентлиги фаолияти билан ёқиндан таништириб ўтилда ва меҳмонларни қизиқтирган соволлар бўйича атрофлича фикр алмашилди.

Учрашув давомида, Хитой Автомобил технологияси ва тадқиқот маркази ўз фаолияти билан таништирди, ҳамда автомобилларни стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, мувофиқлигини баҳолаш ва мутахасисларни малакасини ошириш бўйича агенлашув Меморандуми имзоланишига эришилди.

Учрашув Хитой Автомoбил технологияси ва тадқиқот маркази (CATARC) президенти жаноб Ю.Каи “Ўзстандарт” агентлиги рахбариятига  илиқ қабул учун миннатдорчилик билдириб, келажакда алоқаларни янада мустаҳкамлаш, Агентлик тизимини ривожлантиришда зарур шароитлар яратиб беришга тайёр эканлигини билдирди.