Одамзотнинг қалбида, юрагида эртанги кунларга ишончи ва умиди бўлмаса унинг яшашида маъни қолмайди. Ҳар кунги ҳаёт ўтаверади. Аммо  инсон яшар экан, у шубҳасиз бугундан эртага янада фаровон яшашни, оиласи тўкис бўлишини, фарзандларининг келажаги таъминланишига ишончи ортсагина ҳаётидан рози бўлади.

Куни кеча Республикамизнинг Оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилинган бир янгилик барчамизни яна бир марта хурсанд қилди.

“Ижтимоий фикр” маркази томонидан ўтказилган сўровнома Республикамиз Президенти Шавкат Мизиёевга бўлган ишончнинг юксак даражасини ва давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсат ҳамюртларимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланганлигини кўрсатди.

Қувонарли томони шундаки,тадқиқот натижаларига кўра, иштирокчиларнинг аксарият қисми - 92,2% фоизи Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида ўз ўрнига эгалиги, минтақавий ва халқаро хавфсизлик масалаларини ҳал қилишда сезиларли натижаларга эришганлигини эътироф этилган.

Ижтимоий фикр сўровномси аҳолининг Муҳтарам Президентимизга бўлган ишончни юқори даражада эканини ва давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ички ва ташқи сиёсатдаги ислоҳотлар халқимиз томонидан  ҳар томонлама қўллаб-қувватланишини кўрсатди.

Шубҳасиз бундай янгилик ҳар бир юртдошимизни мамнун қилиш билан бир қаторда, шиддат билан олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнида фаоллик билан иштирок этишга ундайди.

Бугун бошқа соҳалар қатори “Ўзстандарт” агентлиги тизимида олиб борилаётган изчил ислоҳотлар юртимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга, халқимизни ва ички истеъмол бозорларимизни сифатсиз маҳсулотлардан ҳимоя қилишга қаратилаётгани билан аҳамиятлидир.

Шу ўринда “Ўзстандарт” агентлиги тизимида қўлга киритилган айрим рақамларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Ўзбекистонда техник регламентлар Европа ҳамжамияти, Евроосиё иқтисодий кенгашининг Божхона иттифоқи, ҳамда МДХ давлатлари техник регламентлари, шунингдек ҳалқаро стандартлар талабларининг Ўзбекистон учун энг мақбуллари асосида ишлаб чиқилмоқда.

2018 йилнинг ўтган даври мобайнида агентликда мавжуд 21 895 та меъёрий ҳужжатлардан 3 630 таси (16,6 %) халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилди.

Тадбиркорларга экспортда қулайликлар яратиш мақсадида Бирлашган миллатлар ташкилоти Европа иттифоқи комиссиясининг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари бўйича 77 та халқаро стандартлари, Халқаро соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ФАО/ВОЗ) “Кодекс Алиментариус” 27 та меъёрлари, “Global G.A.P” стандарти, “Халол” туркумидаги 5 та стандарт, Органик сертификатлаштириш бўйича 4 та стандарт қабул қилинди.

Божхона Иттифоқида амалда бўлган 52 та техник регламентдан 25 таси Ўзбекистонда тасдиқланган техник регламентлар билан уйғунлашган.