“Ўзстандарт” агентлиги ходимлари 2018 йил 29 майдан 1 июнгача Молдова Республикасининг Кишинев шаҳрида ўтказилаётган Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг (ISO) “Миллий стандарт ва дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш менежменти” мавзусидаги минтақавий семинарида иштирок этяпти.

Ўқитиш тўрт кун давомида ўтказилиб, ҳам дастлаб, ҳам кейинги машқ қилиш топшириқларини ўз ичига олади. Ўқитишда Марказий Осиё ҳамда Марказий ва Шарқий Европанинг 13 мамлакатидан стандартлаштириш соҳасидаги 30та етакчи мутахассис иштирок этмоқда.

Ўқитиш дастури ISO Nesreen Al-Khammashи Siglinde Kaiser Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг Дастур менежерлари томонидан интерактив ахборот алмашиш форматида ишлаб чиқилган.

Ўқитиш борасида стандартлаштириш соҳасидаги қуйидаги долзарб мавзулар кўриб чиқилади:

  • Стандартларнинг мамлакат миқёсидаги иқтисодий ўсишга, унумдорликка, савдо балансига таъсирини баҳолаш;
  • Ривожланаётган мамлакатларнинг давлат органлари учун афзалликлар;
  • Импортга доир миллий манфаатларни ҳимоялаш, экспорт бозорларига кириш, рақобатбардошликни кучайтириш;
  • Бутун жаҳон савдо ташкилоти ВТОнинг “Савдодаги техник тўсиқлар тўғрисида”ги Келишувини амалга ошириш ва ВТО аъзолари томонидан келишув талабларига риоя қилиниши.