Жорий йилнинг 5 июн  куни Жиззах стандартлаштириш ва метрология бошқармаси хамда Жиззах Политехника институтининг “Метрология стандартлаштириш кафедраси” билан хамкорликда , “Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни бахолаш сохаларида долзарб муаммолар ва уларни ривожлантириш тенденциялари” мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

 Стандартлаштириш, метрология ва мувофиқликни бахолаш сохаларида талабалар ўзлари билмаган муаммоли масалаларига жавобларини топишдилар ва ўз фикр мулохазаларини билдирдилар. Келгусида яна худди шундай соха бўйича амалий семинарлар кўпроқ бўлишини таклиф беришдилар.

  • Анжуманда Жиззах политехника институти олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари ва уларнинг самарадорлиги хақида. Маърузачи: Илмий ишлар проректори доц. Тавбоев С. А.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги “Ўзстандарт”агентлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ПҚ -2935 – сон қарори асосида 2017-2020 йилларда “Узстандарт” агентлиги фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган Комплекс чора-тадбирлар дастури хақида. Маърузачи: Жиззах вилоят “Стандартлаштириш ва метралогия бошқармаси” бош мутахассиси Н.Бадалов.
  • Халқаро стандартлар талабига жавоб берадиган махсулотлар яратиш хақида.“Ўзбексифат”нинг Жиззах “СИФАТ” худудий лабараторияси бошлиғи Т.Ш.Ахмедов.
  • Давлат метралогия хизмати томонидан ўлчаш воситалари турини таёрлаш ва ўлчаш воситаларини қиёслаш бўйича хуқуқий ва жисмоний шахслар фаолиятини лицензиялаш. Маърузачи: Жиззах “Синов ва сертификатлаштириш” маркази директори в.б.  А. Холмирзаев.
  • Озиқ – овқат махсулотларидаги радиактив изотопларни спиторометр ва радиометр билан аниқлаш. Маърузачи: Жиззах вилоят санитария ва эпидемиология назорат маркази синов лабараториялари мажмуаси рахбари У. М. Умматовлар ўз сохалари бўйича талабаларга керакли фикр ва мулохазаларини етказиб  тушунтириб бердилар.                          

Йиғилиши якунида мавзуга оид савол ва таклифлар эшитилиб, мутахассислар томонидан атрофлича жавоб ва тавсиялар  берилди. Семинар бахс ва мунозаралар асосида қизикарли тарзда якунланди.