Жорий йилнинг 07 июн куни Хоразм стандартлаштириш ва метрология бошқармаси хамда Хоразм синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси ташаббуси билан вилоят Халқ таълими бошқармаси, вилоят мактабгача таълим бошқармаси, вилоят ўрта махсус таълими худудий бошқармаси, Урганч давлат университети, Тошкент Ахборот технологиялари университети Урганч филиали, Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали ва “Ўқув таълим-таъминот” давлат унитар корхонаси Хоразм филиали билан хамкорлиКда урганч шахар 1-сон мусиқа ва санъат мактабида ўтказиладиган “Ўқув асбоб-ускуналари ва анжомларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент талаблари мавзуси”да семинар бўлиб ўтди.

Ўтказилган семинарда Хоразм стандартлаштириш ва метрология бошқармаси хамда Хоразм синов ва сертификатлаштириш маркази давлат корхонаси мутахасисилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 02 июндаги 345-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўқув асбоб-ускуналари ва анжомларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламентининг мазмун мохияти ва талабларини тушинтириб ўтилди.

Йиғилиши якунида мавзуга оид савол ва таклифлар эшитилиб, мутахассислар томонидан атрофлича жавоб ва тавсиялар  берилди. Семинар бахс ва мунозаралар асосида қизикарли тарзда якунланди.